Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уммат ижмоси билан оят насх бўлиши мумкинми?

00:00 / 29.07.2008 | eski savollar | 472
Ассалому алайкум, муҳтарам шайх ҳазратлари! Абу Лайс Самаркандийнинг "Бустонул орифийн" китобида: Дарҳақикат, биз умматнинг ижмоси билан оят насх бўлганлигини курдик деб "Агар жуфтларингиздан биронтаси кофирлар томонга утиб кетса-ю (аммо улар уша хотин учун берилган маҳрни унинг эрига қайтариб бермасалар), сўнг сизлар ўч олсангизлар (яъни у кофирлар билан урушиб ғалаба қилсангизлар ва ўлжалар олсангизлар), у ҳолда (ўша ўлжалардан) жуфтлари (кофирлар томонга ўтиб) кетган кишиларга улар сарфлаган маҳр миқдорини беринглар!" (Мумтаҳана, 11) юқоридагилар келтирилган. 1) Ҳақиқатдан ҳам уммат ижмоси билан Қуръон ояти насх бўлиши мумкинми ва агар мумкин бўлса бу қиёматгачами? Яна ушбу китобда Амир ибн Маймун айтадилар: Уч кишини дуоси қабул бўлмайди 1. Қариндошини бад дуо қилган. 2. Қарз олиб вақтида бермаган. 3. Парвардигоро мени хотинимдан хотиржам қил деган киши дейилган.2) Аллоҳга, хотинидан хотиржам қилишини сўраб дуо қилиш мумкин эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Буюк бўлган Аллоҳ Сизу-биздан рози бўлсин, амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ижмоъ билан Қуръон ояти насх бўлиши мумкин эмас. Бу гапни носих ва мансух илмидан яхши хабари бўлмаган одам айтган бўлса керак.- Бу ердаги дуо қабул бўлмаслиги ҳақидаги гап Ибн Маймуннинг шахсий фикри бўлиши мумкин. Лекин ҳадиси шариф ҳамда мўтабар китобларда бундай гап йўқ.Умуман сиз айтган китобда булардан бошқа заиф гаплар кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat