Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ҳақида

19:19 / 22.06.2016 | Akmal | 1678

Ассалому алайкум! Хайрли ишларингизга Аллоҳ барака бeрсин. Қуръон пораларини ўттиз пора дeб биламиз. Шу пораларни қандай ажратсак бўлади? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръон 30 пора, 114 сура, 6666 оятдан иборат. Ҳар 10 вароғини, бизнинг тилимизда “бир пора”, араб тилида “жуз” дейилади. Ҳар етти ярим порасини “ҳафтяк” дейилади. Икки ярим вароқни “Бир рубъ” дейилади. Қуръоннинг илк тушган оятлари “Алақ” сурасининг дастлабки оятлари, сўнггиси “Моида” сурасининг 3-оятидир. Қуръондаги энг узун оят тўлиқ бир бетга жо бўлган “Бақара” сурасининг 282-оятидир (Мудаяна ояти). Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт хилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат. Қуръонда исми аниқ зикр этилган аёл Марям онамиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан “Ихлос” сурасини уч бора ўқиш Қуръонни ўқиш билан баробардир. Қуръонни қоида ва усулларига риоя қилиб ўқиш тажвид дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Ким Қуръони карим ўқиш билан машғул бўлиб, мендан тилай олмаса, мен унга тилаганларга берганимдан ортиғини бераман!”( quran.uz сайтидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat