Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат Беринг

15:58 / 15.09.2013 | MustafoKarim | 640
Шайх жаноблари. Мен асли Андижонликман. 6 йилдан бери мусофирчиликда яшайман. Ватанга бора олмайман. Андижонда ота-онам билан бирга аелим ва фарзандларим яшайдилар. Мен хар ойда отамни исмига рузгорни хамма камчиликлари учун пул чикараман. Эхтиежларидан ҳам ортикча. Хаммаларини озик-овкати, кийим кечаги, яхши яшашга шароитлари бор. Мен аелимни , Оллох таоло айтганидек, уйда утириб фарзандларимни Оллох хохлагандек тарбия бериб, ибодатини килиб, ишламаслигини хохлайман. Шу кунгача хар ойда 100-150 доллар алоҳида пул ҳам ота-онамдан яшириб аелимни ками кусти учун ҳам чикариб турдим. Онам шундан хабардор булиб колдилар, агар мен яна пул алоҳида чикарсам мендан розимаслигини айтди. Чунки аелим мендан берухсат тез- тез ота эшигига кетаетганмиш, куп онам билан жанжаллашяпти экан. Мен болаларим билан аелимни бу ерга олиб келиш учун хамма документларни топширганман 1 йил олдин. Сабри чидамаяпти, менга нисбатан муомаласи узгарган. Пул жунатинг деб диккат килаверади. Саволим:1. Онамга билдирмай аелимга пул жунатишим тугрими? Сизни маслахатингизга мухтожман. Аввалдан берадиган жавобингиз учун рахмат. Оллох рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Онага билдирмай аёлга пул жўнатиш тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat