Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол луқма едириш

06:03 / 09.10.2013 | ilmizlab | 2022
Синглим эри билан ажрашди. Улар ўртасида 5 ёшлик бир ўғил фарзанд бор. У фарзанд синглим билан бирга яшайди. Фарзанд отасини ва отаси ҳам фарзандини яхши кўради, шу сабабдан вақти вақти билан келиб фарзандини биркун, ярим кунга ўз уйига олиб кетади. Бундан ташқари давлат томонидан белгиланган алиментни ҳам тўлаб турибди. Гап шундаки фарзанднинг отаси бир муддат ишсизликдан сўнг ароқ ишлаб чиқарувчи заводга ишга кириб, ҳозирда ўша ерда фаолият олиб боряпти. Биз ҳаром луқманинг ёмонлиги ва унинг зарарлари ҳақида бир мунча маълумотга эга эдик. Шулар ҳақида синглим фарзандига убу нарса тушунтирган бўлиб, отасиникидан олиб келган егуликларни четга олиб қўйиб, фарзандига раво кўрмаяпти ва алиментни ҳам қандай ва қаерга ишлатишни билмай боши қотиб юрибди. Фарзанди эса ўз ўрнида буларни отасига айтган. Отаси келганида норозилик билдириб, " Шунча пайтдан кейин энди ишли бўлдим, ота-онамни ҳам боқишим керак, бошқа иложим йўқ" деган маъноларда гаплар айтган. Савол: Бундай ҳолатда қандай йўл тутишлик афзал бўлади: 1. Фарзандни отасиникига юбориш ёки юбормасликда қандай йўл тутсин? 2. Бундай алиментни олишлик керакми, йўқми, олинса уни қандай сарф қилишлик керак? Аввалдан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар бошқа имкон бўлмаса, тўловни олса бўлади. Бошқа имкон бўлса, тақво қиламан деса, камбағалларга берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat