Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахатларинг жуда мухим

12:12 / 09.10.2013 | Muhiddin | 2435
Шайх ҳазратлари, ушбу саволимни талоқ бўлимига қўйгандим жавоб топа олмадим. . Биз учун жуда муҳимлиги учун қайта сўрашга мажбурман. Саволим қуйидагича. . Аёлимни опаси билан тортишиб қолдим. . Сабаби жуда узун ҳикоя. . қисқаси қайнсинглимни ва унинг дугонасини мендан анчагина қарзи бор, шуни сўрагандим(заруратдан)улар эса менга жавобан бермаймиз, берсак ҳам 1 йилдан кегин берамиз дейишди, ва аёл кишини маданиятига тўғри келмайдиган гаплар билан хақорат қилишди (телефонда). Шунда мен хотинимга “Ё мени дейсан ё опангни, агар опанг билан гаплашсанг, муомала қилсанг, бориб опанг билан яшайвер” дедим. Хотиним опаси билан 2-3кун гаплашмай юрди. . Кегин опаси қўнғироқ қиловргач мендан рухсат сўради, мен ўзиз биласиз дедим. Шу гапни айтаётганимда хотинимга раҳмим келиб айтган гапимга пушаймон бўлиб рухсат берганман. Шу ишимизда талоқ тушадими? Неча талоқ тушади агар тушадиган бўлса. Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Гапни айтишда неча талоқ ният қилинган эканига боғлиқ. Ададни ният қилинмаган бўлса, бир талоқ тушади. Яна илмли киши билан жонли мажлис қурилса, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat