Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллохнинг гўзал исмлари

07:46 / 18.04.2018 | alqor | 7711
Ассалому алайкум! Баъзи манбааларда Аллоҳ таъолонинг 99 сифатлари Аллоҳ исми билан бошланган ва унда Аҳад исми ёзилмаган. Жами 99 та, бошқаси эса Раҳмон исми билан бошланган ва у ҳам 99 та. Саволим қайси бири тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари 99тага чегараланган эмас.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга қачон бўлса ҳам бирор ғам андуҳ етганида 

اللَّهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ، أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي وَنُورَ صَدْرِي، وَجِلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي. إِلا أَذْهَبَ اللَّهُ هَمَّهُ وَحُزْنَهُ وَأَبْدَلَهُ مَكَانَهُ فَرَحًا". قَالَ : فَقِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَفَلا نَتَعَلَّمُهَا ؟ قَالَ : فَقَالَ : " بَلَى ، يَنْبَغِي لِمَنْ سَمِعَهَا أَنْ يَتَعَلَّمَهَا". هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ دَوَّنَهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ  

дуосини ўқиса Аллоҳ уни ғам андуҳини аритади, ўрнига хурсандчиликни беради дедилар. У зотга “Эй Аллоҳнинг расули уни ўрганиб олмайликми дейилган эди, “Шундай қилинглар. Уни эшитган кишига ўрганиб олиши лозим” дедилар”.
Имом Аҳмад ривояти.
Дуонинг маъноси: Аллоҳим мен сени бандангман, бандангнинг фарзандиман, чўрингни фарзандиман, пешона сочим қўлингда, ҳаққимдаги ҳукминг жорийдир. Ҳаққимда қилган ҳукминг адолатлидир, мен сендан Ўзингни номлаган, ёки махлуқотларингдан бирортасига билдирган, ёки бирор китобингда нозил қилган, ёки ҳузурингдаги ғайб илмингда сақлаб қўйган ҳар бир исминг ила Қуръонни қалбимнинг баҳори қилишингни, кўксимни нури қилишни ғам-андуҳимни зойил бўлишига сабабчи қилишнгни сўрайман.
Ушбу ҳадисдан бизга билдирилмаган боошқа сифатлари ҳам борлиги маълум бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat