Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

уй егаларининг иши

07:01 / 12.10.2013 | Ardito | 2698
ва раҳмотуллоҳу барокотуҳ Ҳурматли Шайҳ ҳазратли! Оллоҳ барчамизни Ўз йўлидан адаштирмасин, иймонимизни саломат қилсин! Мен 4 йилдан бери Тошкентда яшайман, бир уйда ижарада тураман. Менинг дадам, амакимларим ҳам авваллари ўқиш вақтида шу уйда туришган, бу уй эгалари билан муомиламиз жуда яқин деярли қариндошдекмиз алҳамдуллиллаҳ! Уйда чолу кампир ва кенжа ўғли оиласи билан туради. Оллоҳ рози бўлсин улардан менга оиламга жуда кўп яхшилик қилишди! фақат одамни ичи ачинадиган нарса : катта ёшли уй эгалари намозни билади ўғли ҳам намозни билади аммо ўқишмайди. Азон чақираман такбир айтаман шуларни ҳам эшитиб ўқишмайди(Ҳидоят Оллоҳдан). Тақсир уларни намозга ундай олмаганим учун жамоат бўлиб намоз ўқимаганлигимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми? Ёши катта инсонларга нега намоз ўқимайсиз деб қаттиқроқ айтиб юборсам одобсизликка кирмайдими, ахир? маслаҳат беринг, илтимос!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яхшилик билан таклиф қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat