Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлчов

Ассалому алайкум! Водий тарафда мевачилик яхши ривожланган. Фураларда ҳалқдан мева гилос, ҳурмо, шунга ўҳшаш мевалар олиб европага олиб кетади. Шу мева олувчилар меванинг яшиқини ҳалқ тарқатади шу яшқларни оғирлиги яни тараси 1,5 кг деб белгилаб қўйган шундай тарқатади қуриган яшиқни, лекин яшиқ оғирлиги 1 кг оғирроқ шундай чиқади. Айрим одамлар ўша яшиқни сувга ивитиб 1,5 кг га яқинлаштради Бўлмасам 1 яшиқ мевамдан 0,5 кг ютказаман деб. Шу иш тўғрими сувга ивитиб 1,5 кг олирликка келтириб мевани сотиш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш жоиз эмасЯшикнинг асл вазни қанча бўлса ўшанга қараб ҳисоб китоб қилиш лозим.

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар»,
 дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat