Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба ҳақида

00:00 / 29.08.2008 | eski savollar | 4889
Илтимос, Менга мукаммал даражада товба қилишни ўргатинг,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТАВБА ДАВОСИДардни топмаган одам унинг давосини топиши ҳам мумкин эмас. Дарднинг сабабига қарши бўлмаган давонинг фойдаси бўлмайди. Шунингдек, гуноҳнинг сабабини топмаган одам, унинг тавбасини топиши ҳам мушкул. Гуноҳда бардавом бўлишнинг сабаби ғафлат ва шаҳватдир. Ғафлатга илм ила, шаҳватга сабр ила қарши турилади.Гуноҳ деб аталмиш дарднинг табиби уламолардир. Қалб хасталиги бўлмиш бу дард бадан хасталикларидан ёмондир ва бунинг сабаблари қуйидагича:1. Бу дардга чалинганлар ўзининг хасталигини билмайди.2. Бу дарднинг оқибати бу дунёда кўзга кўринмайди. Бадан хасталигига учраганнинг кўзига ўлим кўринади. Аммо дил хасталигига дучор бўлганларга бу нарса кўринмайди.3. Бу дарднинг табиблари оз. Дил дардини даволаши лозим бўлган аҳли илмнинг кўпи ўзлари дардманддирлар.Аслида эса, улар ғафлатга қарши қуйидаги ишларни амалга оширишлари керак эди:1. Қуръони Карим оятларида, ҳадиси шарифларда ва хабарларда келган гуноҳкорларни хавфга солувчи маъноларни эсга солиш. Тавбага чорловчи нарсаларни уларга аралаштириш.2. Гуноҳлар оқибатида ўтган қавмларга етган мусийбатлар ҳақидаги Қуръони Карим ва ҳадисларда келган қисса ва ҳикояларни эслатиш.3. Гуноҳларнинг касофати бу дунёда ҳам уриши мумкинлигини, бандага бу дунёда етаётган мусийбатлар гуноҳлари сабабидан бўлишини эслатиш керак.Аллоҳ таоло «Шуро» сурасида: «Сизга қайси бир мусийбат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур», деган (30 – оят).Инсоннинг ўзидан ўтмаса, унга бирор мусийбат етмайди. Лекин ўта меҳрибон бўлган Аллоҳ бандасини ҳар бир гуноҳи учун мусийбатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина мусийбатга дучор қилади, кўпини кечириб юборади. Агар Аллоҳ таоло инсонни ҳар бир айби учун мусийбатга учратадиган бўлса, инсон дарҳол ҳалокатга юз тутар эди.Фузайл ибн Иёз: «Мен ўзимнинг Аллоҳ таолога қилган осийлигим асарини эшагим ва ходимимнинг хулқидан билиб оламан», деган.Абу Сулаймон Дороний: «Эҳтилом ҳам уқубатдир. Бировнинг намози қазо бўлишига ҳам гуноҳи сабаб бўлади», деган.Аллоҳ таоло «Мутоффифийн» сурасида: «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», деган (14 – оят).Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, қалбини моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадиси шариф ворид бўлган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар гуноҳни зиёда қилса, қалбидаги қора ҳам зиёда бўлади. Мана шу Қуръондаги «Каллаа! Бал, рона ала қулибиҳим», деганидир», дедилар».Термизий ривоят қилган.Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Савоб иш қалбга нур ва баданга қувват бўлур. Гуноҳ иш қалбга зулмат ва баданга беҳоллик бўлур», деган.4. Ароқхўрлик, зино, одам ўлдириш, ҳасад, ғийбат каби якка гуноҳларнинг жазоларини эслаш лозим.Юқорида айтиб ўтилганлар ғафлатнинг муолажаси бўлса, шаҳватнинг муолажаси сабр ила бўлур. Бемор ўзи зарар берадиган нарсани тановул қилишда давом этаверса тузалмаслиги аниқ. У ўзи учун зарарли бўлган бу ишни зараридан ғофил бўлгани учун ёки шаҳватини енга олмагани учун қилади. Шаҳватни енгиш учун эса сабр керак. Бунинг учун ўлимни кўз олдига келтириш лозим. Хулосаси, барча имкониятларни ишга солиб, сабр ила тавбани тўлиқ қилиш зарур.

Топ рейтинг www.uz Openstat