Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҚАБР УСТИГА ГУЛ ЭКИСҲ

00:00 / 17.04.2011 | eski savollar | 1341
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари бир савол билан мурожаат қилмоқчиманЯқинда отам қазо қилдилар (жойлари жаннатда бўлсин)бир ҳадисда ўқиган эдим. Пайғамбаримиз(САВ)саҳобалар билан қабрстон ёнидан ўтиб кетаётганларида икк қабр эгалари азобланиётганини айтадилар ва дарахт шохини синдириб қабр устига суқиб то шохлар қуригунча истиғфор айтиб туради деганлар.Мен ҳам отамнинг қабирларини ёнига ҳардоим кўк бўлиб турадиган гул экмоқчи эдим. Яқинда бир буродаримиз қабр ёнига гул экса бўладими деган савол билан мужаат қилганида сиз булмайди деган экансиз.Ҳадисга биноан экса булмайдими ёки бу ҳадиснинг маноси бошқами (саволда хатолар бўлса узур сўрайман) ОЛЛОҲ СИЗУ-БИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадисда гул экилгани ҳақида гап йўқ. Бир ҳўл шохни иккига бўлиб суқиб қўйганлар. Қабристон ўлимни эслатиб туриши керак. Гулзорни эмас. Қабр устида ўсган табиий ўсимликлардан ҳам савоб етаверади. Сиз эса, отангиз ҳақига кўпроқ дуо қилинг. Қуръони Карим қироат қилинг ва бошқа савобли ишларни адо этиб савобини бағишланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat