Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара ҳақи

12:05 / 08.03.2022 | Fotima | 834

Ассалому алайкум! Мен талабаман ижарада турар эдим қишки таътилда 25 январдан уйга кетдик. Ва орада дарсла онлине бўгани учун ўқишга қайтишимиз 14 февралдан бўлди. Лекин мен ижарадаги уйга бормадим бундан кейин ҳам ижарадаги уйда турмоқчи эмасман. У ердан нарсаларимни 2-3 кунда олиб чиқиб кетаман Ҳозир уйни эгаси февраль ойни пулини тўлиқ берасилар деб туриб олган чунки нарсаларинг уйни банд қилиб турган деяпти. Лекин мен пулни бермоқчи эмасман бергани пулим ҳам шароитим ҳам йўқ. Агар дарсла онлине бўмаганда биз ижара ҳақини тўлаб яшаган бўлардик, бу ҳолат бизни айбимиз билан бўлгани йўқку. Бошқалар ҳам бермаймиз дейишяпти. Олдиндан шартнома қилинмаган. Саволим шуки ижарада турмасак ҳам яшамаган ойга Уйни эгаси айтган пулни беришимиз керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Феврал ойи учун ҳам келишув қилган бўлсангиз, у уйда яшамаган бўлсангиз ҳам пулини тўлашингиз керак. Сиз юқорида айтган ҳолат ижарани бузиш учун узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat