Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ГАЗАБНИ ЖИЛОВЛАШ ВА АКЛАН ОЖИЗЛАРНИНГ ХУКМИ

00:00 / 02.09.2008 | eski savollar | 1024
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ, МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга бир нечта саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Инсондаги газабни кандай жиловласа булади, тарбия йули билан ёки бошка чоралар куллаб, инсон тавоъзули ва халим инсонга айланиши мумкинми? Буни йуллари кандай? 2. Аклан ожиз инсоннинг киёмат куни хукми кандай булади? Унга хам савол-жавоб буладими? Унинг окибати нима билан тугайди. Жаннатми ёки дузах?3. Мухтарам шайх жаноблари бизнинг уйда аклан заиф тогам биз билан бирга яшайдилар. Ёшлари 47 да. Овкатланаётганда, утирганда ва бошка холатларда одамнинг асабига тегадиган ишларни куп киладилар. Шунака пайтда гохида уйдагилар каттик тегиб куйиш холатлари хам булади. Аклининг нокислиги атрофидагиларга зарар келтирса ёки хаётини хавф остига куйса унга кандай муомалада булиш керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҒАЗАБНИ ЮТИШНИНГ ФАЗЛИҒазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.Аллоҳ таоло ғазабни ютувчиларни мадҳ қилган: «Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир», деган (“Оли Имрон” сураси, 134-оят).Ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.2. Ақли ожиз кишилар шариатда мукаллаф эмаслар. Улар қилган ишларига жавобгар эмаслар.3. Ундай кишиларнинг ҳолидан ўрнак олиш ва қилмишларига сабр этиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat