Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касби туфайли рўзадан узрликми?

06:09 / 20.07.2013 | najotizlab | 687
Ассаламу алаикум! Бир дўстимнинг ҳолати: 1. Ерталаб ҳар куни 3:30 ларда туради ва ҳар хил дўконларга машинада юк ташийди. Иш соати одатда тушдан кейин 4-5 ларда тугайди, яъни тахминан 13-14 соат ишда бўлади 2. Иши юк ташиш бўлгани учун доим машинада дўконма дўкон юради, куннинг жазирама иссиғида терлаб пишиб ишлайди. 3. Йашайдиган жойи билан дўконларга тарқатадиган ҳудудгача масофа тахминан 45 минут ёки 1 соатлик йўл, машинада. 4. Менга жуда ҳам толиқиб қолаётганини, ташналикка чидай олмаётганини айтди. Ҳарқалай йўлдаги одам, доим диққати жам бўлиб туриши керак. Мен сўраб беришга ваъда бериб сизга ёзяпман : Шу ҳолатда рўза унинг учун узрликми? Умуман, нима маслаҳат берасиз? Катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўза ойида меҳнат таътили олсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat