Ассалому алайкум! Мен рўза эканлигим эсимда бўлиб тақвимга қараб 18:14 да ифторлик деб кўриб (аслида 19:14да экан) рўзамни 18:14 очиб қўйибман. Аммо ёнимдаги шеригим 19:14 эканлигини айтиши билан оғзимдаги егуликни ютмай ташлаб юбордим, унгача икки уч қошиқ еб бўлгандим. Нима қилишни билмай рўзамни охиригача тутиб қўйдим. Рўзам дурустми ёки қазо, каффорталар вожиб бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Рўзангиз бузулган. Бир кун қазо тутинг. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!