Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МТС дан қарзим бор

07:04 / 20.07.2013 | Sardorbek-122 | 834

Шайх Хазратлари. Мен МТС компанияси ишлаётган пайтда уланган эдим. Яъни МТС ишлатардим. Компаниянинг ўз абанентларига бир қанча қулайликлари бўлиб, шулардан бири ўз абанентларига “қарз бериш” қулайлиги эди. Мен ҳам МТС ишлаётган пайтда мана шу қулайликдан фойдаланиб 1 доллардан кўпроқ қарз олган эдим. Хабарингиз бор МТС компанияси ўтган йили тўсатдан ишламай қолди. Мен эса олган қарзимни қайтаришга улгурмай қолдим. МТС ишлаб қолар деб роса кутдим, лекин ишламади. Эшитишимча МТС компанияси энди қайта ишламас экан. Мен энди нима қиламан? Бу масалада шариат менга қандай ҳукм чиқаради. Олган қарзим қиёматга қолмасин дейман, зиммамда қарз билан ўлишни хоҳламайман. Бунинг оқибати ёмонлигидан қўрқаман. Илтимос менга маслаҳат беринг. Қарзимдан қандай қутилсам бўлади? Аллоҳ таоло рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пулни камбағал одамга берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat