Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо шарти

19:48 / 21.07.2013 | Ulugbek_77_m | 2055
, мухтарам Муборак рамазон ойингиз кутлуг бўлсин. Ислом юлида килаётган улуг ишларингизга Аллоҳ узи мадад берсин. Савол-жавоб сахифасини укиб жуда куп саволларимга жавоб олганман, иншаллоҳ биринчи марта Сизга савол беряпман, жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Савол : Ҳазрат яқинда мен кассобга 2 дона мол сотдим у келиб жойида молларни курди ва узаро савдо қилиб савдо охирида 2 та молнии ҳам гўштини 16 000 сум нархда, ёгини 10 000 сум нархда тортиб олишига ва маълум бир кисмларини эса (жигар юрак тери ва бошк) бекорга олишига келишдик. Молларни фалон куни суяман деб муддатни 2 марта узгартирди кейин узи белгилаган куни суйиб олди. 1 молни суйиб олгандан сунг тарози устида юкоридаги шартдан кайтиб гўштини ҳам ёгини ҳам 15 500 сумдан оламан деб туриб олди (бунда у томонга юкоридаги шартимиздан кура купрок фойда колади) мен шартимиз ҳақида эслатдим у еса бу мол мен кутгандай чикмади бошқа одам 15 500 га ҳам рози булмас эди деган гапни айтиб уз сузида туриб олди. 2 молни суйишидан олдин мен шартни яна эслатгандим хуп уша шарт асосида оламан деб шартимиз буйича олди. Савол бермокчи бўлган холат кассобдан пул олишимда юз берди кассоб адашиб 2 та молга ҳам биринчи шартимиз буйича яни гўшт учун 16000 сумдан ёгига эса 10 000 сумдан пул бериб юборибди . Ҳазрат ушбу холатда мен учун юкоридаги шарт буйича пул олишим ҳалол бўладими: 2-ла молга ҳам гўшти 16000 сумдан ёги 10000 сумдан , ёки кассоб гапи билан 1 молга 15500 сумдан гўшт ёгига, 2 молга гўшти 16000 ёги 10000 сумданми. Савол ёзиб Сизнинг қимматли вактингизни олганим учун узр, бошқаларга ҳам ибрат булар деган максадда юбордим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тўғри олгансиз. Қассоб хиёнат қилмоқчи бўлган. Аммо Аллоҳ таоло сақлабди. Ҳозир шунга ўхшаш ишлар билан одамларнинг молини ноҳақ ейиш кўпайиб кетган. Молни сўйиб бўлиб нархни пастлатган. Сиз йўқ дея олмайсиз-да. Бу ноинсофлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat