Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ниманинг оқибати?

08:37 / 25.04.2015 | Zafarov Murodjon | 1122

Ассаламу алайкум! Табиийки инсон ҳаёти давомида кўплаб воқеъликларни кузатиб, гувоҳи бўлади. Ана шундай кузатишларимнинг бири қуйидагича: бир оиланинг фарзандларидан бири бефарзанд ва эридан ажрашган, бирининг ўғли йўқ, оиласи умуман нотинч. Яна бирининг эри ўтган йили вафот этган эди, бирининг эри яқинда вафот этди. Бу оиланинг яна бир аъзосининг боласи ногирон ва ҳоказо. “Бир оиланинг шу даражада инқирозга юз тутишининг сабаби нима экан” деб ўйлаб қоламан. Балки бу дунёдан ўтиб кетган оила бошлиқлари дуоибад олишганмикин. Ота-она дуоибад олган бўлса, болаларига шу даражада таъсир қиладими? Бундай ҳолатларда шариатнинг умумий қоидалари қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғил ва тўрт қизлари бор эди. Ўғилларининг ҳаммаси ёшлигидаёқ вафот этган. Қизларидан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида учтаси вафот топиб, ёлғиз Фотима онамиз қолганлар. У зотнинг зурриёдлари фақат Фотима онамиздан давом этиб келмоқда. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам ўғиллари йўқ эди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга бирин-кетин турмушга чиққан икки қизлари ҳам Абу Лаҳабнинг икки ўғлига турмушга чиқиб, ажрашишган эди. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу 30 йилгача хурмо пўстлоғидан қилинган чорпояда ўринларидан қимирламай ётганлар. Бир кун укалари келиб уларнинг бу ҳолатларини кўриб йиғлаганларида, у киши “Шу беморлигим туфайли Аллоҳ менга фаришталар билан сўзлашадиган қилиб қўйди. Улар келиб менга салом бериб кетадилар” деганлар. Бу ерда ўтиб кетганларнинг шу нарсаларга сабр қилиш, ўрни келса шукур қилишини таълим бермаганликда айблаш мумкин. Лекин бундан бошқа ҳолатда бу ишларда уларнинг ҳеч қандай дахлдорлиги йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat