Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТУШУНМОВЧИЛИКНИ ЕЧИБ БЕРСАНГИЗ.

00:00 / 10.09.2008 | eski savollar | 1101
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ЖАНОБЛАРИ, МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга рухсат бергайсиз. Якинда «Динда саволим бор» номли китобни укиб колдим. Ундаги айрим саволларга берилган жавобларга аклим ва илмим нокислик килди. 1. Куръон хатм килингач, корилар «Оятал курсий»ни, «Бакара» сурасининг охирги оятларини ва бошка оятларни кайта укишади. Бунинг шаръий асоси борми? деган саволга куйидагича жавоб ёзилган: Бундай килишга шаръий асос йук. Аксинча «Иткон» номли китобда бундай килиш одобсизлик, дейилган.Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хазрати Билол (р.а)ни, Куръон оятларини териб укишдан кайтарганлар. Абду Довуд ривояти. «Нафъул муфтий» китобида макрух дейилган. Менинг саволим шундан иборатки, «Хидоят» журналида Куръонни хатм килиш тугрисидаги берилган саволга Узбекистон Мусулмонлари Идорасининг раиси Усмонхон Алимовнинг куйидагича жавоб берганларини укиб колдим: «Куръон хатмини тула тугатиб, яна «Фотиха»дан бошлаб укиб, сунг унга баъзи оятларни кушиб тамомлаш хам мустахабдир. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Одамларнинг яхшиси Куръонни тугатаётиб, уни кайта бошлаганидир» деганлар. (Мафотихул жинон)Юкоридаги жавобларни кай бири тугри. Умуман олганда хатмни охирида кайси сураларни укиш мустахаб, ёки унинг тартиби хакида хам маълумот бериб утсангиз.2. «Радд ул мухтор» китобида шундай дейилган «Садо ва кушдан сажда оятини эшитган кишига тиловат саждаси вожиб булмайди». Компьютер ва шу каби жихозлардаги товуш хам садо хисоблангани учун ундан эшитилган сажда ояти учун тиловат саждаси вожиб эмас.» Хакикатда хам шундайми? Мен компьютер сохасида ишлайман. Шунинг учун ушбу фатвога амал килиб, сажда оятларини сажда килмай эшитаверсам буладими? 3. Яна шу китобда шундай дейилган: «Мажмаъ ул фатово» китобида маййитни ювмай туриб, унинг хаккига тиловат килиш мумкин эмас дейилган. Маййит ювилгач тиловати Куръон учун маййитнинг мусибатхонадан чикарилиши шарт эмас. Лекин хозирда купинча «жанозадан олдин хам Куръон тиловат килиб булмайди» дейишади. Бир ёши улуг илмли биродаримиз онам вафот этганларида устиларида эрталабгача «Ёсин» сурасини укиб чикканман, жанозадан олдин Куръон тиловат килса булади, дегандилар. Ушбу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 4. Кейинги саволим олимлар хакида. Олимларни гийбат килиш, улар хакида ноурин сузларни сузлаш катта гунох хисобланади. Лекин бирор бир олимдан шариатга тугри келмайдиган сузлар ва фатволар эшитилганда, ёки бераётган фатвосини тугрилигини олимнинг узи билиб туриб, нотугри фатво берса эшитган киши бошкаларни шундан огохлантириш учун гапирса гийбат булиб колмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам:«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал Аллоҳга энг маҳбуб?» деди.«Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар.«Тушиши билан қайта жўнайдиган нима?» деди.«Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетадиган», дедилар».Шарҳ: Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатлардан кейинги энг афзал ибодат Қуръони Карим тиловатидир. Шунинг учун Қуръони Каримни аввалидан ўқиб охирига етиб, хатм қилган одам яна аввалидан бошласа, ушбу ҳадисда мадҳ қилинган сиқатга эга бўлар экан. У Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амални қилган бўлар экан. Тушиши билан қайта жўнайдиганган бандалар сафидан ўрин олар экан. Ким Аллоҳ учун энг маҳбуб бўлган амални қилишни истаса, Қуръони Каримни тиловатини пухта ўргансин. Уни аввалидан тажвид билан ўқиб келиб хатм қилишга ва яна дарҳол бошидан тиловат қилишни бошлашга одатлансин.Шунинг учун ҳам уламоларимиз ва машойихларимиз ўз шогирд ва муридларига худди шу ишни доимий қилишга одатланиш тарбиясини берадилар. Шунинг учун ҳам қориларимиз Рамазони шарифда, таровеҳ намозларидан Қуръони Каримни хатм қилиб бўлганларида, «Нас» сурасини ўқигандан кейин, дарҳол «Бақара» сурасидан бир оз тиловат қилиб якунига етказадилар.2. Компьютер ва шу каби жихозлардан сажда оятини эшитганда сажда қилиш ёки қилмаслик ихтилофли масала. Эҳтиёт юзасидан қилган яхши.3. - Бир одамнинг қилган амали далил бўла олмайди. Бу гапнинг хулосаси, маййитни ювгунча у пок эмас ҳолатда бўлади. Шунинг учун унинг ҳузурида тилоқат мумкин бўлмайди. Уни ювгандан кейин бўлади.4. - Аввал ўша одамнинг ўзига алоҳида айтиш керак. Ўзини ўнгласа, яхши. Бўлмаса бошқаларни огоҳлантириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat