Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурон уқишни озру қиламан

00:00 / 12.11.2010 | eski savollar | 837
Ассалому алайкум шах жаоблариМен қурон уқаётганларни ёки тиловат қилаётганларни курсам ич-ичимдан мени хам қурон уқигим келади. Бир куни ахд қилиб муаллими сони китобини олиб харифларми ёдлаб қушиб уқишни урганаётганимда бир мумин биродаримиз қуронни бир узи урганиши мумкин эмас шайтон устозлик қилади натижада нотугри илим эга булиб қолишинг мумкин деб айтди ш булиб урганишни ташлаб юбордим. Леки қурон уқишни урганиш орзуси бир дақиқа хам мен тарк этмаган айрим пайтлари дунё ишини ташлаб косиблик хунарини урганиб фақат умримни мачитга утказишага қарор қиламан бироқ ота-онам сани ш умидда олийгохга уқитдикми деп ранжиганлари учин узимни учлаб тураман булмасам бунақа сохта давлат ишига бир зум хам ишлагим келмайди. Рости ота-оманинг орзулари учун давлат ишида ноиложликдан ишлаб келмоқдаман.Рахмат сизга шу сайтга кирганимда иймоним оз булсада жонланади. Оллохим икки дунёингизни азизу мукарам қилсин. Со'г булинг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз араб ҳарфларини ўзингиз ўрганишга ҳаракат қилган экансиз. Бу манъ қилинган эмас. Ўша биродарингиз нотўғри қилибди. Қуръонни ўзи ўрганиши мумкин эмас деган гап йўқ. Қуръон тиловатини устоздан ўрганиш керак деган қоида бор. Бунинг учун олдин сизга ўхшаб ўзи ўрганиб, кейин устоз топиб хатоларини тузатиб олса, бўлаверади. Бизнинг шароитимиз шуни кўтаради. Араб тилини таълим берадиган марказлар бор. Ўша ерларда ҳам ҳарф ва араб тилининг бошланғич босқичларини бемалол ўрганиш мумкин. Ўзингиз ва ўша биродарингиз бир ўйлаб кўринглар-а! Агар ўша одамнинг гапига кириб, ташлаб юбомаганингизда анча нарсани ўрганиб олган бўлар эдингиз. Ҳали ҳам, кеч эмас. Қайтадан бошланг. Аллоҳ талонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat