Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жуда ачинарли ҳолат!

00:00 / 21.09.2008 | eski savollar | 2180
Ассалому Алайкум ҳурматли узтоз!!Сизни илмли килиб яратган Аллоҳга ҳамду саноларимиз булсин,орқаларида Набий ёқ зот суюкли Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) саловоту саломларимиз булсин.Устоз бир саволим бор эди! Устоз якинда бир дустим меҳмонга таклиф килди,мен бордим.у эрда ҳамма намозҳон биродарлар эди,ҳуллас суҳбат чогида бир масалада каттик тортишув булди,бир биродар саволларга сизни китоблариздан жавоб бераётган эди,ҳаммамиз эшитиб утирган эдик,бирдан бир инсон мен бу жавобларни тан олмайман деди унга яна бир қанча меҳмонлар кушилишди,шунда жаҳлим чикиб узимни каэрга куйишни билолмадим,ҳуллас мен ҳалиги инсон билан жуда қаттиқ тортишдим у сиз тугризда булмагур гапларни гапира бошлаганда мен далил сурашни бошладим у эса мени далиларимга сени илминг этмайди деди,мен бир узим шунча одам билан кандай баҳслашишни билмай колдим,мен гапираётган гапимни ҳар бирига китоб орқали жавоб бераётган эдим шунда улардан биттаси урнидан туриб, бунақа китоблар ёлига чоп этилади деса буладими,устоз минг бор узр шу гапдан кегин узимни ушла олмадим ҳалиги одамга пиёлани отдим,аҳир қандай килиб сизнинг бундай нодир китоблариз тугрисида бундай гап гапириш мумкин.устоз саволим шуки шундай вазиатларда бундай жоҳил инсонлар билан кандай муомала килиш керак,умуман мен тугри ёл тутдимми?Аллоҳ барчамизни тугри юлга бошласин!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз шариатга мувоиқ иш қилгансиз. Мўмин бандаларнинг бир-бирларидаги ҳақларидан ҳисобланган ишни амалга оширгансиз.Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун бир нарса билан айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб обрўсини тўкаётган бўлса уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.Аксинча, бу дунёда мўмин-мусулмоннинг айблаш билан машғул бўлган одам қиёматда хижолатда қолади. Маҳшарга тўпланганлар ҳузурида қилган набокорлиги жазоси ўлароқ жаҳаннам кўпригидан ўта олмай тўхтаб қолади. Бас, шундай экан, мўмин банда зинҳор ўз биродарини айблашга ўтмасин.Сизга ташаккурлар! Аллоҳ ажр ва савобни кўпайтириб берсин!Ундай одамларга Аллоҳдан инсоф ва тавфиқ сўраб дуо қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat