Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни қайтариш эвазига Қуръон ўқиш

20:22 / 04.06.2022 | Botir Xoliqov | 936

Ассалому алайкум! ҳурматли устозлар. Қарз ҳақида саволим бор эди. Бир танишим мендан бир миллион сўм миқдорида қарз олган эди. Ўша танишим қарзни қайтаришга келганда муддатни узайтириб ҳар хил сабабларни кўрсатмоқда. Қайта-қайта сўрайвериш мени ҳижолат қилмоқда. Шунинг учун ундан олган қарзини қайтариш эвазига ва китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида Қуръони каримнинг маънолари таржимасини ўқиб беришини сўрамоқчиман. Шу ишим шариат бўйича жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Фалон ишни қилсанг қарздан кечаман” десангиз ва у шунга рози бўлса жоиз. Лекин “Қарзни ҳам қайтарасан, фалон ишни ҳам қилиб берасан” дейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat