Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саёхатдаги рўза.

11:24 / 19.08.2013 | Naadira | 883
мухтарам ҳазрат. Онам Рамазон ойида дам олгани Зомин санаториясига кетгандилар. Уларни олиб келиш учун укам бориши керак эди. Режалари буйича 3 кунда, яъни бориб 1 кун туриб кайтиб келишмокчи эди. Мен унга, саёхатга кетадиган одам 3 кундан кам туришни режалаштирган бўлса, рўза тутмаслигини, кейин қарз қилиб тутишини айтдим. Кейин, турмуш ўртоғим, Сизнинг маърузаларингиздан бирида, машинасида қулайликлари бор одамлар йўлда ҳам рўза тутиши кераклигини эшитганларини айтдилар. Мен укамга рўзани тутишинг керак экан дедим (машинаси Тоёта). У менга сен айтганинг учун тутмадим, агар билганимда рўза тутардим деди. Шу холатда рўзани қарзини қандай тутиши керак? Мен айбдор бўламанми унинг рўза тутмаганига?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сафарда рўзани тутмаган одам бир кунига бир кун қазо қилиб тутади. Сиз ибодатлар тўғрисидаги бошланғич китобларни такрорлаб ўқинг. Улардаги сўзларни айтишни, ёзишни ўрганинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat