Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид муаммолари

00:00 / 24.09.2008 | eski savollar | 2111
Ассалому алайкум,Ушбу сайтга ва форумга кирганимдан жуда хурсанд бўлдим, кўпгина сахифаларига кириб турли саволларга жавобларни топдим. Рахмат Сизга.Ўзимни хам кизиктирган бир масала бор эди, рухсатингиз билан шу хакида ёзсам.Сайтдаги "Тошкент масжидлари" линкига кириб, пойтахтимиз масжидлари хақида маълумотни кўрмоқчи эдим, лекин натижасиз бўлди.Аслида, мени масжидларни ўзи эмас уларни жойлашиш ва ишлаш тартиби, масжидни ён атрофга кўрсатидиган таъсири кўпроқ қизиқтирган эди.Янаям аникроқ қилиб айтадиган бўлсам, ўзимни яшайдиган махаллам ичидаги янги Жомеъ-Масжид очилиб ишлаши ва унинг фаолияти билан боғлик бўлган баъзи холатлар таажубга солди. Бу масжидни фаолиятига хеч кандай қаршилигим йўқ, лекин, масжидга ибодат учун келувчиларни харакатлари ушбу хатни ёзишимга сабабчи булди. Гап шунда-ки хар жума куни соат 11:20 бошлаб махалламиз ичидаги тор кўчаларга ибодат ва ундан олдин бўладиган маъруза тинглаш учун келувчилар шахсий автомобилларида кела бошлашади. Келувчилар сони кўп (1000 киши атрофида) лекин масжид махалла ичида бўлгани учун ва келувчилар машиналарини қўйиш учун жой ажратилмагани сабабли махалла кўчаларига автомобилларини қўйиб кетишаверади. Олдин келганлари соярок тозарок жойларга қўйишади, кейин келганлари эса қандай жой топишса ўша жойга қўйиб масжидга кириб кетишаверади. Натижада соат 12 лардан бошлаб махалла ичидаги 2та гохида 3 та чорраха тўлиқ тўсилиб қолиб то маъруза ва уни кетидан намоз ўқиб бўлгангача, 13:45ларгача берк бўлиб туради.Рамазон бошланганидан кейин хар кечада тарових намозини ўқиш учун келганлар хам худди шу холатни такрорлашади.Бу холатларни кандай тартибга солиш мумкин? Ахир махалламиздаги масжид бизга, атрофдаги хонадонларда яшашовчилар фаолиятига нокулайликлар сабабчиси бўляпти-ку. Нахотки махалла ичидаги масжид ўша атрофдаги яшовчиларга азоб келтирса? Тасаввур килинг агар намоз вактида махалламиз яшовчилари тез ёрдамга мухтож бўлиб, уни чакиришса ёки худо кўрсатмасин бирон кимни уйидан ўт чикса-ю ўт ўчириш машинаси уй ёнигача кела олмаса... Бу азоб эмасми?Фикримни тушундингиз деб ўйлайман.Юкорида айтилганлар бўйича ўз фикрингизни билдирсангиз.Хурмат илаБек-грек

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фикрингиз тўғри. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Лекин кўпчиликка англатиш учун ҳаракат ва вақт керак бўлади. Бу ҳолат масжидлардан бошқа ерларда ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat