Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ракатлик Витр намози

19:47 / 15.07.2013 | Ojiz.Banda | 3276
Ассалому Алейкум, Муборак Рамазон Карим. Саволим шундаки: Саккиз ракат Таровеҳ намози ўқилмоқда, кеин сўнгида қўшиб бир ракат ўқилди ва дуо қилинди. Тугагач, мен алоҳида ўзим 3 ракат Витр намозимни ўқиб олдим. Шунда менга бир биродаримиз, биз Таровеҳ сўнгида ўқиган намоз бу Суннати Мукаррама еди дедилар. Йани бу Ҳанафий мазҳабида Витр дейилади дедилар. Бир ракатлик фақат Рамазон ойида мумкин дея такидладилар. Мен нима қилсам бўлади. Жамоа билан ўқиганимдан кеин, алоҳида ўзим ўқиварайми Витр намозимни? Устоз, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Саволим сўнгида бир сўз етмоқчи едим. Устоз, сиз мен ун жудаҳам азиз инсонсиз. Сизга кўп савол йўллайман, илтимос мендан ранжиманг. Ҳеч ҳам сиздан Дуо сўраб ёзмаган едим, илтимос мениҳам дуо қилинг. 23 йиллик жоҳилиятдан сўнг, Аллоҳ ҳидоятга бошлади. 23 йил Намоз ўқимадим, Рўза тутмадим, Қайтариқлардан қайтмадим. Мени дуо қилинг, залолатга кетмайин. Дуо қилинг Устоз, менҳам саодатга еришайин. Дуо қилинг илтимос, менга Аллоҳ таоло Қори ва солиҳа фарзандлар ато етсин ва улар ҳам сизни Устоз дея сизни йўлиздан боришсин. Кўп гапирдим, мендайин илмсизни кечиринг. Ассалому Алейкум ва раҳматуллоҳи ва Баракотуҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Улар витрни аввал икки ракат, кейин бир ракат қилиб ўқишади. Ҳаммаси уч ракат бўлади. Сиз таровеҳни бирга ўқиб. Витрни ўз мазҳабимизда уч ракат ўқинг. Аллоҳ таоло сизни ҳидоятда собитқадам қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat