Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиланинг бир иймонли аъзосига бошқа аъзоларнинг қаршилиги

08:59 / 10.07.2013 | Iymonali | 857
Шайх ҳазратлари! Камина юртимизнинг чекка бир вилоятиданман, вақтинчалик Тошкентга ишлаш учун келганман ва ишлаяпман ҳам. Аёлим, икки кичик фарзандим ота-онам билан бирга вилоятда яшашади. Бизнинг вилоятимизда Исломга бўлган еътибор кам, ичкиликбозлик оқибатида жуда кўпчиликнинг иймонига путур етган десам, адашмайман. Жумладан, катта ҳисобланган оиламизда каминадан ташқари қолган барча эркак аъзолар ароқнинг ҳаромлигига унчалик етъибор беришмайди. Хусусан оиладаги аёллар ҳам аврат масаласида билими заифлиги, илмсизлиги менинг аҳли аёлимни авратини ёпиб юриш тўғрисидаги ниятимга-истагимга раҳна солаяпти ва биз ер-хотин ўртасида совуқчилик тушишига сабаб бўлаяпти. Мен еса мусулмончилик ҳаққи ҳисобидан ота-онам, аёлим ва фарзандларимдан воз кечиш, айрилиш ниятим йўқ. Демакки, мен шарият ҳукми ила яшашни истаган бир пайтда бутун оиламнинг менинг дунёқарашимга, яшаш тарзмга қарши чиқиши ўта мураккаб аҳволга солиб қўймоқда. Аёлимни бутунлай ҳаёсиз деб ўйламайлик, унинг ота оиласидаги муҳит ҳам ҳаёсиз емас. Охир-оқибат ёрдам сўраб мурожаат қиган илтимосим шуки, оиламиз даврасида Мукаммал динимизнинг ғолиб келишига, аёлимнинг иймонини мустаҳкамлашига ва шу билан бирга оиламнинг янада мустаҳкам бўлишига қай йўл билан еришишим мумкин! ? Олдиндан минг ташаккур, Оллоҳ таолонинг Оъзи иймони сустларга мустаҳкам иймон, иймонсизлар қалбига еса бардавом ҳидоят солишини насиб қилишини сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қўлингиздан келганича ўзингиз ибодат қилинг, уларга тушунтиринг. Аввал аёлингиздан бошланг. У тушунса, сизга осон бўлади. Қолганлар ҳам аста тушунади. Аллоҳ таолога дуо қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat