Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиловатни тинглаш

00:00 / 13.10.2008 | eski savollar | 2102
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх жаноблари.Сиздан бир ҳолатнинг ҳукмини сўрамоқчи эдим.Баъзан тазияларда ва турли ҳил йиғинларда бўлганлигимизда Қуръон тиловат қилинади. Қуръон тиловат қилинганда албатта жим туриб тинглаш керак деб биламиз. Баъзан бунинг имкони йўқ бўлади, яъни баъзилар хизматда, баъзилар меҳмонларни кутиб олиш билан овора бўлишади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун баъзи қорилар Қуръонни секин овозда ва ҳатто ичида овоз чиқармай ўқишади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитгувчи билгувчи зотдир...Ҳурматли шайх жаноблари, илтимос бундай ҳолатларнинг динимизда ҳукми қандайлигини билдирсангиз...Вақтингизгни аямай берган жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Саволимда одобсизлик қилган бўлсам олдиндан узр.Албатта Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида айтади:«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (204-оят).Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.Шунинг учун ҳам, ҳозирда маросимларда ҳамма ҳурмат билан ўтириб эшитадиган тарзда фақат бир ёки икки марта тиловат қилиш йўлга қўйилди. Хусусан Тошкент шаҳрида. Бошқа ерларда ҳам шунга амал қилинса яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat