Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сура ҳақида

14:45 / 22.02.2017 | AZIZBEK | 847

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан топа олмадим. Мeн қайсидур сурани ўқиса камбағал бўлмайди деб эшитгандим. Шу сура ҳақида маълумот бeрсанглар ва қаeрдан топсам бўлади? Жавоб учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни камбағал бўлмаслик учун эмас, балки Аллоҳ таолони розилиги учун ҳар куни шомдан кейин ўқиш керак . Ибн Масъуд касал бўлиб ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу зиёратларига келиб, у кишидан «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўраганларида «Гуноҳларимдан», деб жавоб бердилар. Халифа: «Нима хоҳлайсан?» деб сўрадилар. Шунда у киши «Роббимнинг раҳматини» дедилар. Халифа «Табиб буюрайми?» деганларида «Мени табибнинг Ўзи касал қилди», дедилар. «Унда ҳожатингга керакли бирор нарса буюрайми?» деганларида «У нарсага ҳожатим йўқдир», дедилар. Шунда халифа «Қизларинг учун керак бўлиб қолар», дедилар. Ибн Масъуд: «Қизларим камбағал бўлиб қолишидан қўрқасанми? Мен уларга ҳар кечада «Воқеъа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир киши ҳар кечада Воқеъа сурасини ўқиса, унга абадий камбағаллик етмайди», деганларини эшитганман. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat