Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиҳора намози

00:00 / 06.02.2007 | eski savollar | 4866
Шайҳ Ҳазратлари,Исмим Сардор, талабаман, ҳозирда Чэҳия давлатида яшаяпман.Ман шу йили магистратурага имтиҳон топширишим керак. Олдимда турган вариантлар к'оп. Шулардан Прагадаги универститет ва Чэске Будеёвиъэ деган шаҳардаги универститет. Прагадаги универститетга кириш жуда мушкул, лекин бу шаҳарда мусулмонлар ко'п, энг асосийси масжид бор. Иккинчи шаҳарда эса масжид юқ, у ерда мусулмонлар борми, юқми ҳабарим ҳам юқ, лекин у ердаги универститетга кириш нисбатан осонроқ.Ман анчадан бери Аллоҳдан ҳайрлисини курсатишини сураб дуо қиламан. Узимга энг асосий сабаб булган масжид мавжудлиги туфайли Прагага топшириш истаги кучлироқ. Сизнинг "Истиҳорадан қандай башорат олинади",-деб суралган саволга, " ётишдан аввал уқилади ва яҳши туш куриб, эрталаб яҳши кайфиятда турилади",- деб берган жавобизи уқиб, 3 кун ётишдан олдин истиҳора қилиб курдим:1-куни Прагага топширишни ният қилиб, Аллоҳдан агар шу юл туг'ри бо'лса билдиришини сурадим. Афсуски шу кеча жуда бема'ни, ёқимсиз тушлар ко'рдим. 2-куни Чэске Будеёвиъэ шаҳрига топширишни ният қилиб, билдиришини сурадим. Бу кеча қандай туш курганимни эслолмадим ва эрталаб кайфиятимда жиддий узгариш сезмадим.3-куни яна Прагани ният қилдим ва яна ёқимсиз тушлар ко'рдим ва эрталаб кайфиятим сезиларли даражада ёмон бо'лди.Сиздан сурамоқчи бо'лган саволим:Банда истиҳора қилса, шу ишини ҳайрлими ёки юқми эканлигини билиш учун аввало нимага э'тибор бериши керак:Уша куни курган тушигами? ( Ҳолбуки 1 марта эмас 2 марта ёқимсиз туш курдим)Ёки кунгли тортиб турган тарафгами? ( Кунглим эса барибир масжид, ҳалол таом ва мусулмон биродарлар топиш муаммо бо'лмаган Прага шаҳрига тортяпти)Бундай ёмон туш курганими сабаби бу юл ҳайрли булмаганини англатадими ёки истиҳорам қабул булмаганлигиними ёки Аллоҳ синаш учун ҳам шундай туш курсатиш мумкинми (я'ни Прага ҳайрлироқ булсада)?Ва шу масалада узизи маслаҳатизи берсангиз.Шайҳ Ҳазратлари мани мана шу йили ман учун динимда, турмушимда, ишими оқибатида энг ҳайрлисини Аллоҳ курсатишини ва имтиҳонни мувафаққиятли топшириб олишими сураб дуо қилишизи илтимос қилиб сурардим.Мани арзимаган саволимга қимматли вақтизи ажратиб, берган э'тиборингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен сизнинг ќандай истихора ќилганингизни билмайман. Шунинг учун истихора ћаќидаги маълумотни сизга таќдим этаман, ўзингиз ўйлаб кўринг.ИСТИХОРА НАМОЗИ«Истихора» сўзи луѓатда хайрни талаб ќилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан ќайси бирини ќилишини билмай ќолганда, хайрлисини танлаш учун Истихора намози ўќийди. Бу намозни ћар бир мубоћ ишдан олдин ўќиш мустаћабдир.Жобир розияллоћу анћудан ривоят ќилинади: «Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам бизга ћамма ишларда истихора ќилишни худди Ќуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот:«Ќачон бирингиз бир иш ќилмоќчи бўлса, фарз намоздан бошќа икки ракъат намоз ўќисин. Сўнг, Эй, бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора ќиламан. Сенинг ќудратинг ила ќудрат сўрайман. Сендан улуѓ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен ќодир бўлурсан, мен ќодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ѓайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Эй, бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оќибатида яхши эканлигини билсанг (ёки ћозирги ишимдаю, келгусида) уни менга таќдир ќилгин, менга осон ќилгин, сўнгра уни мен учун баракали ќилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оќибатида (ёки ћозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга ќаерда бўлса ћам яхшиликни таќдир ќил. Сўнгра мени унга рози ќил, десин ва ћожатини айтсин», дедилар».Бешовларидан фаќат Муслим ривоят ќилмаган.Ушбу намозни ўќигандан кейин мазкур иш ћаќида ўйламай, Аллоћ ихтиёр ќиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъќул бўлиб ќилгиси келиб ќолса ќилади. Бу ћаќда туш кўриши ћам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб ќолса истихора намозини яна ќайтадан ўќийди. Ќайта ўќиш етти мартагача бўлади. Истихора намозининг биринчи ракъатида «Фотића» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракъатда «Ихлос» сурасини ўќийди.

Топ рейтинг www.uz Openstat