Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Укол орқали ҳомилани олдинроқ туширса бўладими?

00:00 / 07.02.2007 | eski savollar | 4963

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда  ҳомиладор аёлларни укол, капельницалар орқали  дардини чақириб туғдириш усуллари мавжуд. Динимизда шу иш тўғрими ёки табиий дардни кутиш керакми? Масала шундаки биз ҳозир мусофирчиликдамиз. Ва бу ерда асосан эркак кишилар докторлик қилар экан. Аёл докторлар жуда ҳам кам. Уйимиздан узоқ бўлган жойдан аёл докторни топдик, Алҳамдулиллаҳ. Лекин у доктор аёл фақатгина ҳафтани бир кунидагина туғруқ қабул қилар экан. Қолган кунлар касал кўраркан. Шу докторни кунига мослаб фарзанд кўриш тўғри бўладими, бизни ҳолатда?  Битта мен учун бутун бир бошли касалхонани планларини ўзгартиришмайди. Табиий дард бошқа кунга тўғри келса эркак киши  доялик қилар экан. Илтимос бизга  тўғри йўлни кўрсатсангиз.Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Икки дунё саодатини насиб айласин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Зарурат юзасидан ва зарарсиз бўлса, бу иш жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat