Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушрни қандай адо этаман

11:10 / 07.06.2013 | Dexqonbobo | 2481

Мен иссиқхонада помидор етиштирдим. Бундай ҳолда ушрнинг ярми, яъни йигирмадан бири берилар экан. Шуни қандай адо этаман, яъни маҳсулот кўринишидами ёки ҳамма маҳсулотни сотиб, жами тушган пулнинг 20/1 қисминими? Маҳсулотни улгуржи сотаман, сотаётганимда ҳаридорлар маҳсулотни саралаб олишади ва сарасига қимматроқ ва қолганига арзонроқ нарҳда пул тўлашади. Ана шу қолган, яъни арзонроқ нарҳда баҳоланадиган помидорлар сарасидан фақат кўринишида фарқ қилади (сал хунукроқ) қолган жихатлари бир хил. Агар ушрни маҳсулот кўринишида беришим мумкин бўлса, ана шу саралангандан қолган помидорларимни берсам бўладими? Кимларга бераман? Помидор асосий озуқалардан эмас, шунинг учун, маҳалла-куй, қўшниларга, қариндошларга ва мухтожроқ деб билган инсонларимга тарқатсам ҳам бўладими. Ташаккур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пулдан ҳам, маҳсулотдан ҳам жоиз. Маҳсулотдан бўлганда ўртачасидан берилади. Ушрни закотга ҳақдорларга берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat