Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба масаласи

18:25 / 12.04.2013 | Ali Murtazo | 1161
Дўстим билан бир ишда шерикчилик қилмоқчимиз. Мен унга маълум (бир тонна материалга етадиган) миқдорида пул бериб, текстил сеҳинг учун материал тўқитишга ишлатасан, ундан бошқа нарсага ишлатмайсан деб тайинладим ва шу материалдан қоладиган фойдани бўлишишга келишдик (тикиб сотилган фойдага мен аралашмайман). Шунки у материални бозордан 14000 сўмдан сотиб олади. Мен пул берганимдан кейин бозордан емас, тўқув сеҳидан тўқитиб, бўятиб оладиган бўлди. Бунда материалнинг килоси 12950 сўмга тўғри келди. Лекин мен фақат пул бердим,  ишни еса у қиладиган болди. Биз Музорабага келишмоқчи эдик, лекин бир нарсага ойдинлик кирита олмаяпмиз. Билишимча Музораба шартларига кўра,  сармоя тўлиқ тикланиб, сармоядорнинг қўлига тегмагунича фойдани бўлишиб бўлмайди. Лекин бизнинг ишимизда материал тикилиб сотилгандан кейин сармояни егасига тўлиқ қайтариб, кейин фойдани бўлишадиган бўлсак, ишнинг доимийлиги таъминланмай қолади. Орада узилиш болиб қолади. Улар менинг пулимга олинган материалнинг маълум қисмини тикиб, сотиб, тушган пулни борича яна материалчига тўқувга бериб юборишади. Шундай қилиб жараён тўхтовсиз бир бирига уланиб бораверади. 1. Агар бир тонна материал тикилиб, мен берган пул тикланиб, барча пул кейинги тўқув жараёнига тўлиқ ўтганига ишонч ҳосил қилганимиздан кейин, Музораба шаклида фойдани бўлишсак бўладими? Ёки бўлмаса, мен дўстимга “Сен ҳамма ишни қиласан, евазига материал сенга 14000 сўм емас, 13600 сўмдан тушади, 400 сўм сенинг ҳизмат ҳаққинг, йўл ҳаражатларингни ўзим тўлайман” десам тўғри бўладими? Шу ишимиз шариатга тўғри келадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Фиқҳ. Уз. Сайтида музораба ҳақида маълумот бор ўшани ўқинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat