Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 талокдан кейинги никоҳ

18:22 / 12.04.2013 | Oisha Hilol | 2631
Ассалом алейкум, Ҳурматли Шайх, эрим талогимни 3 марттадан куп берганлар, бу ҳақида олдинги сахифаларда сизга савол қилиб кераклик жавобни олгандим. Хужайним билан ажрашиб ҳам бўлгандик, лекин улар кайтиб келиб хар хил бахоналар билан никоҳ қилиб олганлар, кейин бу иш нотўғри ва ажрим қилишимиз кераклигини билдим, Эримга тушунтирдим, Узлари диндан ва шариатдан хабарлари бор, яхши тушунадилар бундай хукумларни, лекин ажрим килмаяптилар, жавобини бермиман деяптилар, мен яшолмаяпман 3 талок юки билан, ҳозир бир уйда бегонардардек яшашга мажбур буляпман, уларни узимга бегона деб, четда юрибман, , Аллоҳга тавба қилиб, ҳалол хаетда охиратдан умид қилиб яшашни истайман, Улар буни тушунмаяптилар, Ҳурматли устоз ҳозирги холатимизда никоҳлимизми йўқми? 3 талокдан кейин уқилган, никоҳ канчалик хукумда?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Орада никоҳ йўқ. Қандай қилиб уч марта талоқ бўлганидан кейин яна никоҳ бўлиши мумкин?

Топ рейтинг www.uz Openstat