Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

оила (кийин ахволда колдим)

00:00 / 11.02.2010 | eski savollar | 758
ассалом алейкум, мухтарам шайх хазратлари! менинг ешим 33да эрим билан ажрашганимга 11йил булди. шу вакт ичида 2та совчини кайтардим, хозир 3чисини кайтариш арафасидаман. сабаби ектирмадим, кейинчалик хам яхши куролмайман деб куркаман. узим хам кидиришга харакат килдим лекин узимни бировга таклиф килишга эп курмадим, уялдим. мен хам оилали булиб яшагим келади, лекин кунглимдагидек инсон билан булса осонрок буларди. аел киши эрини рози килиши керакку, уни яхши курмасам кандай килиб бирга яшайманодамлар айтаетгандек эртага елгиз колишдан куркмайман бу такдирда бор булса кочиб кутулолмайманку, лекин бу ишим билан Аллохни газабини келтиришдан куркаман, ношукрчилик киляпманми деб куркаман, бунинг учун эртага жазоланаманми деб куркаман. ИЛТИМОС, ЕРДАМ БЕРИНГ, МАСЛАХАТ БЕРИНГ!кунгилни четга суриб тугри келган одамга турмушга чикиб кетаверайми, еки табиатимга мосини кутайми еки узим кидирайми, нима килсам тугри булади?жавоб учун олдиндан рахмат!АЛЛОХ рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, табиатига мос шахс билан турмуш қуриш керак бўлади. Бунда аёл киши ўзи қидирса ҳам айби йўқ. Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломга ўзлари одам юборганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat