Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни ўз вақтида ўқилиши ҳақида Шайх ҳазратларига савол.

00:00 / 10.11.2008 | eski savollar | 2608
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир...Нисо сураси 103 оят.Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.Муҳтарам Шайх ҳазратлари сизнинг Фийсабилиллоҳ қилаётган ҳаракатларингизга Аллоҳ ажрини берсин.Ҳазрат мени бир неча вақтдан бери бир нарса ўйлантириб келмоқда.Фийсабилиллоҳ жавоб олиш ниятида савол йўлладим.Мен бир давлат корхонасида ишлайман.Намозни иложи борича жамоат билан ўқийман.Лекин Пешин намозида кўпинча Масчидимиз аҳли Жаноза туфайли намозни 10 ёки 15 минут олдинроқ тугатиб кетишади.Мен пешин намозини жамоат билан адо этолмай қоламан.Ҳазрат Жаноза намози Фарзи кифоя деб ўқигандим бир манбаада.Шу ўқилган Пешин намозининг фарзи вақтида ўқилган фарз ҳисобига ўтадими?Қолаверса вақти кирмасдан Фарз намозларини ўқиса бўладими(жамоат билан М:Бомдод 6 : 30 да ўқилаётган бўлса 6: 25 ёки 27 да ўқишлик)? Маслаҳат беринг Муҳтарам Устоз.Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозни вақтидан олдин ўқиб бўлмайди.Сиз фарзи кифояни тушунмайсиз шекилли. Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса кифоя қилади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади. Мазкур тўрт нарса: маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишлардир.Демак, сиз жамоатдан кеч қолиб ўқийдан Пешин билан жаноза намозининг ҳеч алоқаси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat