Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ учун ота онанинг розилиги шартми?

00:00 / 12.11.2008 | eski savollar | 4793
Ассалому Алайкум Шайҳ Ҳазратлари!!!Мен бу форумда биринчи марта утирибман, сизга шаҳсан бериладигон саволларни қайси жойда беришни ҳам билмаябман, Жаноб манга ҳаётда тугри ёл танлашликда маслаҳатингиз керак, илтимос жавобсиз қолдирманг, чунки билмасдан қаттиқ гуноҳ иш қилиб қуйишдан қурқябман.Мени 7 йил аввал турмушим бузилган, 2 та фарзандни онасиман, узимни шаҳсий корҳонам бор, лекин унга узим эгадор эмасман, онам ҳар бир тушаэтган маблагни текшириб туради, манга эса ойликдан ташқари ошиқча пул курсатмайди, узим онмаларникида тураман, уй жойим ёқ, ҳеч ким уй жой қилиб беришни уйлаб ҳам қуйишмайди, уй жой қилиш учун фақат узим ҳаракат қилмасам бошқа инсон ёрдам бермайд, шунинг учун Корея давлатига уқиш баҳона ишлайман деб келдим, Кореяга келгандан сунг жуда қийландим, купчилик алдади, ҳаттоки узимизни мусуммон одамлар ҳам мендан фойдаланмоқчи булишди, ишга жойлаштириб қуяман деб алдаб ҳеч ким ёқ жойга олиб бориб ҳурламоқчи ҳам булди, уша кунларда мен 3 кунлик руза тутган эдим, рузамни оҳирги куни эди, у инсон ниятига этолмади, иш топсам топдим бумаса қайтиб кетаман деб турган вақтимда бир инсонни учратиб қолдим, у инсон бу эрда катта мошина бизнеси билан шугулланар экан, шу инсон мени ишга олишга вада берди. Ишлашни бошлагандан сунг у Инсон шундай ёрдамларберди-ки мен қурқишни бошладим, доим фарзандларимни сурар, дунега келиб аёл киши ҳурматини шу инсондан курдим, ҳаттоки 2 та фарзанд курган турмуш уртогим ҳам бундай ҳурмат қилмаганди, у кишини ҳамма Ҳожи ака деб чақиришарди, лекин у кишини намоз уқиганини курмадим, аммо ишни бошлаганимдан кегин руза ойлари кирди, рузани бошида ҳаммага эҳсон қатори пуллар берди, қуйлар суйдирди. Мен ишни бошлаган кунларим намоз уқиб утириб ҳеч ким билан ЗИНО қилмасликга узимга узим вада бергандим, Орадан анча вақт утгач уша Ҳожи ака мани никоҳига олишликни яни иккинчи ҳотин булишимни суради, ман у одамга онам билан маслаҳат қилиб кегин жавобини айтишимни айтдим, Онам билан гаплашганимда онам нима учун Кореяга бординг ИСҲЛАГАНИми ёки ЭРГА ТЭККАНИми деб розилик бермади, Ҳожиака манга ҳалоллаб олишни ҳарқандай ёлларини таклиф этди, шулардан бирини танланг, булмаса мен гуноҳдан қурқаман деди, менга айтган шартлари мана булар эди: 1. Ҳотинликга рози булган ҳолатда никоҳ қилиш 2. Ман у кишига чури булишим (нимеки иш буюрса қилишим шарт экан, аксинча ман гуноҳга қолар эканман) 3. Ҳалолланиш Никоҳи (Никоҳ қилинар экану лекин ман билан эру-ҳотиндек алоқада булмас экан.)Мани онам никоҳ деган нарсага рози булмаганлиги учун ман чуриликни танладим, (аҳир ишлагани келганман деб) у кишига мани чури қилиб олишини айтдим.Шу кундан бошлаб у киши нимаки десақилишим кераклигини айтди, ман рози булдим, орадан бир неча кун утгач кунглим гаш булаверди, қандай никоҳсиз эр-ҳотиндек юрсаю гуноҳ булмайди деган нарса мени жуда қийнади, мани наздимда ЗИНО қилаётгандек булиб кунглим гаш булаверди, оҳири бу ҳолат манга ёқмагандан кегин у кишини Никоҳ қилиб олишини сурандим, У киши домла ва 2та эркак гувоҳлигида никоҳ уқитди, Энг асосий ишлар энди бошланди. Никоҳгача ҳурматимни жойига қуйиб келган, ҳар бир ишда ҳабар олиб турган инсон акси булиб қолди. Мени ишҳонага чиқармай қуйди, сан фақат уқишинга бориб келиб уйда утирасан уша ойлигингни тулайвераман деди, ман эса онамга бира тула ёлгончи булиб қоламан, аҳир никоҳимизни билишмайди, ҳеч булмаса сизда ишлавотганим рост булсин деб илтимос қилиб ишлаб юрдим. Манга муомаласи жудаям узгарди, манга аҳмаият бермайдиган булиб қолди, битта гапирсам ҳар бир гапимдан ачиқланиш пайдо булаверди. Бир кун урушмаса эртаси куни албатта бир нарсани баҳона қилиб урушадиган булиб қолди. узи асли бу инсонни ишлари орқага кетишни бошлади. Бир кун бу инсонни ошнаси 5000 долл. пулини угирлатиб қуйибди, шу кун уйга кайфияти ёқ ҳолатда кирди, ман билан умуман гаплашмади, эртаси куни эрталаб чиқиб кетвотиб сан билан вақтинчалик алоҳида яшаб турайлик деди, ман нега ундай дейсиз нега десам сан билан булаётган алоқамиз Оллоҳга ҳуш келмаябди, бошимдан кулфат аримаябди, битта кулфатни ёпсам иккинчиси пайдо булябди деди, Мен сабаби балким бошқа нарсада балким сизни намоз уқимаётганиз Оллога ёқмаэтгандир дедим (чунки рузани кунида Оллоҳга аҳд қилдим 5 вақт намозимни канда қилмасдан уқийман деб менга айтган эди) шу гапини эслатдим, оллога таваккал қилиб намозизиз бошланг Ҳудо ҳоҳласа ишлариз яҳшиланиб кетади деб Ҳудони зорини қилдим, у булса 3 ойга рус уртогинг билан бирга яшаб тур деб айтди, мен бу ҳолатга унамадим, булмаса ман узим кирмайман уйга деб чиқиб кетди. Орадан 3 кун утди 3 кеча Оллоҳдан йиглаб уйга қайтишлигини намозларимда сурадим, 3 кун деганда уйга кирди, уша кундан бери уйга номига кирябди, саҳар 4-5 ларда келябди, ман билан аввалгидек гаплашмаябди, кучада эса уша пулини ёқотиб қуйган ошналари билан жуда зур муомалда булябди, шу кунларда уйларига кетди, 10-25 кунларда қайтаман деди, лекин мен билан тузик қуруқ ҳайрлашиб ҳам кетмади. Кетишдан олдин ман шунақа инсонман, мани ҳаттоки ота-онам ҳам тергамаган, ҳоҳласам кираман, ҳоҳламасам ёқ, қаэрдасан, қачон келасан деган гапларни қилма манга, ман бир умр сафарда юрган инсонман доим санлар билан булолмайман, ҳозир шу эрдасан сани ёнингдаман, кегин мани курсанг курасан булмаса овозим билан яшайсан деган гапларни қилди, шунга рози булсанг ҳотиним була оласан девотти, Бу кишини шу қилаётган иши тугрими, аҳли аёли билан шундай қилса булаверадими, лекин тугрисини айтсам жудаям иккиланиб қолдим Оллоҳ узи кечирсин, агар бундай буладигон булса чидамаслигим аниқ ҳолат деб билябман, нима қилишим керак, агар бу инсон эрлик меҳрини ҳозирча ёнимда булган вақтларида бериб турганда эди, ёқ вақтларида ҳамма нарсага чидаган булар эдим, Бу кишини ман жудаям ҳурмат қиламан, ҳар куни бу кишини ҳаққига намозларимда Оллоҳдан суранябман, лекин шундай булаверса нима қилишим керак, агар шундай давом этаверса кунглим қолиб қолсачи унда нима қиламан, қандай қилиб ҳурмат қиламан, аҳир мани ҳам узимга яраша орзу-ҳавасларим бор эди, наҳотки аёл киши бундай орзу-ҳавасларга ҳақли эмас, Ҳали ота-онам билмагани учун жудаям уйланиб қолдим, Манга тугри ёл танлашда маслаҳат беринг илтимос. Агар қилган ишларим нотугри булса мани кечиринглар, балким узимни айбим учун Оллоҳ мани жазолаётгандир. Шайҳ ҳазратлари мани ҳатимни жавобсиз қолдирманг, мани сукиб булса ҳам манга тугри ёлни курсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариат юзасидан чўри бўлиш деган гап ҳозирда йўқ. Никоҳингиз ота-онангиз билмаса ҳам, тўғри. Ўзингиз ёлғиз ўша тарафларга борганингиз нотўғри. Маслаҳат тарийқасида гапирадиган бўлсак, ноинсоф одамнинг қўлига тушиб қолгансиз. Сабр қилиб унга эрлик мажбуриятларини англатишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat