Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсам ҳам ризқ деб битилганини топаманми?

17:57 / 21.05.2013 | f-mobile | 1477

Мен бир марузани ешитганимдан кейин бу масала юзасидан кўп бош қотирадиган бўлиб қолдим ва сиздан жавоб олишни истадим. Ҳаётимдаги кўп масалаларда сизнинг жавобларингиз ас қотган.

Савол: Мен қайси касб билан шуғулланишимдан қатий назар Аллоҳ белгилаб қўйган ризқни топаманми? Масалан: Аллоҳ ризқ қилиб ойига 500000 сўм белгилаб қўйган бўлса, мен қайси касбни қилишимдан қатий назар шу пул келаверадими? Ёки мен қайси касбни қилишимга қараб ризқ кенгайиб, тораядими?

&нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Ризқ масаласи

Аҳли Сунна ва жамоа мазҳаби уламолари татсрифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухравий ҳар бир нарса ризқдир».

Аллоҳ таоло оқил ва оқилмас, катта ёки кичик ҳар бир инсонга, ҳар бир ҳайвонга берган улар манфаатланадиган емишлик, ичимлик, кийим ёки маскан уларнинг ризқидир.

Шунингдек, Аллоҳ таолонинг уларни яхшиликка муваффақ қилиши, тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир.

Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида:

«Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир», деган (6 - оят).

Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир. Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради. Ҳаммасининг юргани, тургани, туьилгани ва бошқа ҳолатларини билади. Буларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин ва равшан китобда ёзиьлиқ ҳамдир.

Ризқ икки қисмга тақсимланади.

Ҳалол ризқ ва ҳаром ризқ.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг «Бақара» сурасидаги қуйидаги оятдир:

 «Эй, иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз», деган (172 - оят).

Аллоҳнинг Ўзи мўмин бандаларига ризқ қилиб берган нарсалардан покини еб лаззатланган бандалар ризқ берган зотга - Аллоҳга шукр келтиришлари зарурлигини англатмоқда.

Мўмин инсон Аллоҳнинг амрига биноан доимо пок нарсани ейди. Бу илоҳий амр унинг фойдаси учундир. Пок озуқа ила озуқаланган инсон соь-саломат бўлади.

Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасида:

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир», деган (60 - оят).

Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризққа муҳтож бўлганида, уни тановвул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учун ҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқ жамьармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановвул қилади, холос. Аммо ризқ тополмасдан, бирортаси очиқиб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади.

Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий татслимотлардан узоқ бўлган батсзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат, деб ўйлайдилар. Улар ўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар.

Аслида эса:

«Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир».

Ятсни, ўз ризқини ўзи кўтара олмайдиган ўша жонзотларга ҳам, инсонларга ҳам ризқни Аллоҳ таоло беради.

Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:

 «Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур», деган (2-3-оят).

Ятсни, ким Аллоҳ буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтса, бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни Аллоҳнинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Тақводор шахснинг мушкулини доимо Аллоҳнинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйлаб хаёлига келмаган томондан ризқу рўз етказиб беради. Одатда, кишилар ризқу рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечишади. Бу эса аксинча натижага олиб келади.

Ушбу ояти кариманинг матсносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.

Одам ишлаб топиб, ўзи манфаат олмаган нарсалар унинг ризқи бўлмайди. Мисол учун одам ўлганидан кейин меросхўрларига қолган нарсалар унинг ризқи эмас, ўша нарсалардан манфаат оладиган меросхўрларнинг ризқидир.

Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган ҳар бир нарса ризқ эканини Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидан ҳам тушуниб оламиз.

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсага қасам ичаман;

«Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас.

Банда бир зулмга учраса-ю унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.

Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар» (ёки шунга ўхшаш бир калима).

Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар.

Албатта, дунё тўрт нафарникидир;

Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли бўлиб, агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.

Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илмни бермабди. У илмсиз равишда молини тўьри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу-энг ёмон даражадир.

Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда молга қўшиб илмнинг ҳам ризқ деб аталиши этстиборга сазовордир. Шу билан бирга банда Аллоҳ таоло томонидан берилган ризққа нисбатан қилган тасарруфига биноан турли даражаларга эришишини ҳам билиб олмоқдамиз. Ризқни тақво билан Аллоҳ таолонинг розилиги учун сарфлаган банда олий даражага эришади. Ризқни илмсиз равишда тўьри келган томонга сочган, у билан Роббисига тақво қилмаган, силаи раҳм қилмаган, ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмаган банда эса энг ёмон даражада бўлади.

Имом Ибн Аби Дунё ва ал-Ҳокимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Руҳул қудус менинг кўнглимга «Нафс ўз ризқини тўлалигича олмагунича зинҳор ўлмас, Аллоҳга тақво қилинглар, талаби ризқни гўзал қилинглар, ризқнинг кеч қолиши сизни уни Аллоҳга матссият ила талаб қилишга олиб бормасин, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат У зотга тоат қилиш ила эришилади» деган матснони солди», деганлар.

Бу ҳадиси шарифдан ҳам бир неча муҳим фойдалар оламиз:

1. Ҳар бир жон ризқини тўла олиши муқаррар экани.

2. Талаби ризқни тақво асосида, ҳалол йўл билан қилиш зарурлиги.

3. Ризқи кеч қолса ҳаромга қўл уриш мумкин эмаслиги.

4. Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсага эришаман деган одам У зотга тоат қилмоьи лозимлиги.

Имом Байҳақий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагиларни айтадилар:

«Албатта, ризқ бандани худди ажали уни қувгандек қувиб юради».

Демак, ризқ адашиб кетиши мумкин эмас экан.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Албатта, Аллоҳ покдир ва покдан бошқани қабул қилмас. Албатта, Аллоҳ мўминларга расулларга амр қилган нарсани амр қилган, «Эй, Пайьамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман», деган», дедилар».

Аҳли Сунна ва жамоа мазҳаби ризқни пок ва нопокка тақсим қилган бўлса ҳам Аллоҳ таоло фақатгина ҳалол, пок ризқнигина қабул қилишини татскидлайди. Ажру савоб ҳам шунга боьлиқ. Аллоҳ таоло ҳаром, нопок ризқни қабул қилмайди. Балки унинг сабабидан жазолайди, азоб беради.

Мўмин киши ризқ Аллоҳ таолодан эканлигига иймон келтирганидан кейин очкўз бўлмайди ва ҳаромга қўл урмайди.

У ҳалол, пок йўл билан ризқини териб ейишни йўлга қўйиб, қаноат билан саодатли турмуш кечиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat