Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УСТОЗГА АЙРИМ САВОЛЛАРИМ БОР

00:00 / 12.11.2008 | eski savollar | 1414
Ассалому алайкум шайх жаноблари, мухтарам устоз!Сизга савол билан мурожаат этишга ижозат бергайсиз:1.САВОЛ.Муаллифи Холид ибн Абдурахмон ва таржимон Неъматжон Адхамжон угли томонидан ёзилган «Пайгамбар хонадонидаги намуналар» номли китобда куйидаги хадисларни тулик шархлаб берсангиз: 1. «Аллоҳнинг қазо ва қадаридан кейин ўладиган кишиларнинг кўпи нафас (яъни, кўз тегиши) билан ўлади» (Баззор ривояти)2. Муоз розиёллоҳу анҳу айтдилар: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам менга васият қилдилар: «Агар ота-онанг сенга аҳлингдан ҳам, молингдан ҳам воз кечишингни буюрсалар ҳам, уларга итоат қил!».3. «Абу Дардо розиёллоҳу анҳу ҳузурларига бир киши келиб айтди:- Онам хотинимни талоқ қилишимни буюряптилар. Абу Дардо айтдилар:- Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Ота-она жаннат дарвозаларининг ўртасидадирлар. Агар хоҳласанг бу дарвозани йўқ қиласан ёки сақлаб қоласан».Юқоридаги ҳукмга кўра агар аёл яхши бўлса ҳам ота-она ундан ажралишга буюрсалар, фарзанд итоат қилиши шарт. Аммо аёли хулқи ёмон ва итоатсиз бўлса, уни талоқ қилиш мақсадга мувофиқ иш бўлади.» (иктибос тугади)Мухтарам устоз хозирги кунимизда хадисда келганга ухшаган вазиятлар куп булади. Мени билишимча купгина уламоларимиз бундай вазиятда эр-хотинни фойдасига хал киладилар. Бу масалага хозирги вактда шариат уламоларининг фатволари кандай?2-САВОЛ.Ушбу бераётган саволимни сайтдан кидириб тополмадим. Устоз агар савол такрорий булаётган булса Сиздан узр сурайман.Хабарингиз бор хозирги тезкор замонда пул топиш, уни айлантириш, фоиз олиб, фоиз бериш каби турли йуллар купайиб кетган. Шулардан бири «Обналичка». Бунда бир тадбиркор ёки фермер хисоб ракамидаги мавжуд пулни накд пул шаклида олиш имкониятини кила олмагач, пулни бирор фирманинг хисоб ракамига утказади. Икки тараф келишган холда хисоб ракамига пул тушган фирма ёки тадбиркор пулини накд килиб олмокчи булган тадбиркор ёки фермерга пулнинг 80-85 фоизини накд пул шаклида беради. Мисол учун хисоб ракамга 100 минг сум пул тушириб, 85 минг сум накд килиб олади. Хисоб ракамдаги колган 15 минг сум пул тадбиркорга колади. Шу масалага шариатимизнинг фатвоси кандай? 3-САВОЛУзбек халкимизда утмишдан колган ирим-сиримлар халигача амал килиб келинмокда. Лекин айрим холатларга учраймизки, буни ирим дейишга иккиланади киши. Мисолни уз оиламиздан келтираман. Онам унг кафтлари кичиганда доимо «каердандир пул келади шекилли» дейдилар. Купинча гувох буламанки, кафтлари кичиганидан сунг шу куни кулларига пул келади. «Унг куз учса одам хурсанд булади, чап кузи учса гам-ташвиш булиши мумкин» деган ёки кулоги кизиса «кимдир мен хакимда гапирмокда» каби сузлар хам гохида тугри келиб колади.Буни кандай тушунса булади. Инсонга Аллох томонидан шундай гайбий нарсалар кандайдир белги ва аломатлар билан билдириб туриладими?Саволим уринсиз булган булса узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Мен бу ривоятларни билмайман. Шунинг учун шарҳ ҳам қила олмайман. Бу мавзуга оид маълумотларни ушбу саҳифада ўқисангиз бўлади. 2. - Бу масалани ҳамма билгани учун ёзмаган бўлсак керак.3. - Бу гаплар шариатга тўғри келмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat