Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жазо ва синов ҳақида

00:00 / 14.12.2010 | eski savollar | 698
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Одамларга фақат кулфат келтирувчи - ёмон одамга мусийбат келса Аллоҳ жазосини берибди, деймиз.Ҳаммага фақат яхшилик қилиб юрадиган - мўмин одамга мусийбат келса Аллоҳ синов юборибди, деймиз, баъзилар эса бечорани нима гуноҳи бор экан, деб таажжубда қолади.Вахоланки ташқаридан қараганда икки мусийбат ўртасида фарқ йўқдек кўринади.Саволим шулким, Аллоҳ томонидан бу дунёда бандаларга бериладиган бу каби жазо ва синов ўртасида фарқ борми ва у нимада кўринади?Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, фарқ бор. Бу одамнинг ўзини тутишидан билинади. Иймон – эътиқод ва таво билан юрган одамга мусийбат етса, синов бўлади ва фазлини ошишига сабаб бўлади. Бўлмаса, анбиёларга ҳеч мусийбат етмаслиги керак. агар мусийбат етган одам фосиқ ва фожир бўлса, қилганига яраша жазо ва огоҳлантириш бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat