Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўзах ҳақида

11:11 / 21.08.2016 | Gulnoza | 1457

Ассалому алайкум! 1). Бир киши “Ҳар хил маъбудларга сиғиниб юрган, ҳайвонларни муқаддас дeб билган халқ, охират кунида на дўзах ва на жаннатга киролмай аросатда бутун умр юради” дeди. Масалан: Ҳиндистондаги баъзи динлар. Шу айтган гаплари тўғрими?
2). “Дўзахга тушган гуноҳкорлар, қилган амалига яраша, у eрларда нeча минг йиллаб азобланиб, сўнг эса жаннатга гуноҳлардан тоза бўлиб кираркан” дeб эшитдик. Бу ҳам тўғрими?
Бeрган саволларимизга жавоб бeраётганингиз учун ташаккур!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бу айтган гаплари тўғри эмас. У каби инсонларни мушрик дейилади. Мушрикларнинг жойи қаерда эканлиги оят ва ҳадисларда очиқ-ойдин баён қилинган. 2). Тўғри. Лекин бу нарса мўминни чалғитиб, ғурурлантириб ва “Барибир бир кун жаннатга кираман эканку” деган фикрга олиб бормаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : حَدَّثَنَا قَيْسُ بْنُ حَفْصٍ، حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ الْحَارِثِ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي عِمْرَانَ الْجَوْنِيِّ، عَنْ أَنَسٍ يَرْفَعُهُ: «أَنَّ اللهَ يَقُولُ لِأَهْوَنِ أَهْلِ النَّارِ عَذَابًا: لَوْ أَنَّ لَكَ مَا فِي الْأَرْضِ مِنْ شَيْءٍ كُنْتَ تَفْتَدِي بِهِ؟ قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: فَقَدْ سَأَلْتُكَ مَا هُوَ أَهْوَنُ مِنْ هَذَا وَأَنْتَ فِي صُلْبِ آدَمَ أَنْ لَا تُشْرِكَ بِي، فَأَبَيْتَ إِلَّا الشِّرْكَ». طرفاه: 6538، 6557 - تحفة: 1071 Анас розияллоҳу анҳу марфуъ тарзда ривоят қилади: «Аллоҳ дўзах аҳлининг азоби энг енгилига: «Агар сенда ер юзининг барча нарсалари бўлганида, уларни фидо қилармидинг?» дейди. У: «Ҳа», дейди. У Зот: «Сен Одамнинг пуштикамарида эканингда сендан бундан кўра енгил нарсани – Менга ширк келтирмаслигингни сўраган эдим. Сен эса ширкдан бошқасига кўнмадинг», дейди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ва яна бу азобни қанча давом этиши ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина  аён. Қиёматнинг бир куни ҳам биз ўйлаган бир кундек ҳам эмас. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сураси 47-оятида марҳамат қилади : وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝ Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat