Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мункар иш бор жойга бориш

13:06 / 28.05.2013 | student91 | 2597
Сизга бир танишимнинг илтимоси билан савол йўлламоқдаман. 
Биламизки, ёз фасли тўй ҳашамлар кўпаядиган пайт. Мункар иш бор жойга, агар уни тўхтатиб қолишлик қўлдан келмаса, ижобат йўқ қоидасига биноан, ношарий ишлар бўлаётган тўй ҳамда маъракаларга бормаслик кераклигини билдик. 
Лекин, биз ёшлар одатда ушбу жойларга дастурхон тузатиш ва шунга ўхшаш ташкилий масалаларга ёрдамлашиш мақсадида силаи раҳм қилиш учун борамиз. Бундай ҳолатда ношарий ишларга, масалан ҳалол бўлмаган ичимликларни ташиш ва ҳоказога, аралашмасдан бошқа ишларга ёрдамлашиб турсак бўладими? Саволда хатоликлар бўлса олдиндан узур. 
Бухоро вилоятидан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳаромдан бошқага бўлади. Лекин эҳтиёт бўлган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat