Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлиб қолмайдими?

11:13 / 23.07.2014 | Muhammad Nabiyev | 729
Мен ҳар йили фақат қишда мавсумий бош кийим (телпак) сотаман. Бу маҳсулотни мен ўзим асосий хом ашёсини сотиб олиб, тикувчига бераман. Тикувчи қолган нарсаларни ўзидан қўшиб, қишга мавсумга қадар битказиб беради. Саволим: Бир оғайнимга шу маҳсулотдан ноябр ойида 1 январга қадар ҳаммасини ҳисоблашиш шарти билан қарзга бердим. Оғайним ҳам бошқа вилоятга олиб бориб қарзга сотган. Пулни бир қисмини берган, қолганини эса қайтармади. Кейин март ойига ваъдалашдик, кейин апрелга. Шундан сўнг мен унга қарз бўлган пулини ўша маҳсулотга бичиб кўйишимни айтдим. Бунда унинг қарз бўлган пулини маҳсулотни битиш нархига ҳисобладим (мисол учун 3 000 000 сўмга ўша маҳсулотдан 50 та тайёр бўлса шу маҳсулот мавсумда неча пул бўлса ҳам ҳоҳ 50 000 бўлсин ҳоҳ 150 000 сўм бўлсин шу 50 та маҳсулотни нархида маҳсулотни қайтаришни иложи йўқлигидан пулини олишимни айтдим). Сафарда бўлганим ва ҳозир оғайнимни имкони бўлмагани учун кейинги мавсумда олишимни айтдим ва у рози бўлди. Бошқа қарздор ҳам ўзи шу таклифни айтиб, қарзни кейинги мавсумда беришлигини айтди, мен рози бўлдим. Ҳар икки ҳолатда ҳам маҳсулотни ўз нархида берганман. Бу икки ҳолатдаги таклиф келишув робохурликга кирмайдими, пулларимга рибо аралашмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ушбу маҳсулотнинг умумий нархи уч миллион сўм, менга шуни берасан, қанчадан сотиш ўзингнинг ишинг қабилида бўлса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat