Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир намози

11:01 / 29.04.2014 | Muhammad Nabiyev | 920
Аллоҳ килаётган ишларингизни бардавом қилсин, омин. Саволлар орасидан қидириб саволимга аниқ жавоб тополмадим. Саволим: Мен ҳозирги кунда сафардаман ва уйдан чиқаётганда 15 кун ёки ундан озроқ муддатни ният қилгандим, лекин ишимиз бироз муддат чўзиладиганга ўхшайди, яъни 15 кундан ўтадиганга ўхшайди. Ҳозир сафарга чиққанимга бир ҳафтадан ўтди, шу вақт давомида намозни қаср қилиб ўқимоқдамиз (биз уч кишимиз), энди олдиндан сафар бироз чўзилиши кўриниб турганда қолган намозни муқим одамдек ўқиймизми ёки 15 кун қаср ўқиб, кейин муқим ўқиймизми? Ва сафадаги намозни қаср қилиб ўқиганда намозни жамоат бўлиб ўқиса бўладими? Саволим такрорий бўлса узр сўрайман. Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажру-савоб, мукофотини икки дунёда ҳам зиёдаси билан берсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

*Сафар аниқ бўлмаса, қаср ўқийверасизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat