Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги тасбеҳ

10:50 / 20.05.2023 | Bekzod | 327

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир. Биринчиси, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади. Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар... 1) Ушбу ҳадисдаги «қачон ухлашга ётса» жумласидан мурод ҳар ухлашга ётсами ёки фақат кечқурунги хуфтондан кейинги уйқу вақтими? 2) Баъзан Жума намозидан кейин зикр қилишмаяпти, агар мен шу ҳадисга амал қилмоқчи бўлсам, ушбу ҳадисдаги зикрлани Жума намозидан кейин ҳам айтишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар қачон ухлашга ётганида айтади.

2). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat