Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иккинчи жамоат йукми?

00:00 / 03.12.2008 | eski savollar | 765
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух, хурматли Шайх хазратлари. Аллохдан илмингиз ва мартабангизни янада юкори килишини сураб, бир савол бермокчи эдим.Якинда хизмат юзасидан бир жойга бориб, намозни одатда укийдиган масжитда эмас, уша ерга якин булган масжитда укишга тугри келди. Пешин вакти эди, лекин биринчи жамоат намозни укиб булган эди. Мен пешин намозини 4 ракъат суннатини укидим, ёнимда бир киши хам намоз укиётган эди. Суннатни укиб булиб, фарзни бирга укиймиз деган маънода у кишидан "пешин намозини фарзини укийсизми?" деб сурадим. Шунда у киши "биринчи жамоатга кечга колганлар намозни узлари алохида-алохида укийди, иккинчи жамоат йук, Кори ака шундай деганлар" деб масжит имомини назарда тутди. Мен нима дейишни билмай, фарзни бир узим укишга мажбур булдим.Булган ишга Сизнинг муносабатингиз кандай? Шу тугрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менинг муносабатимни сўраб нима қиласиз. Шариатнинг ҳукмини сўрасангизчи! Ўтган уламолардан баъзилари ўз вақтларидаги вазият ва тушунчадан келиб чиқиб, жомеъ масжиднинг асосий жамоати имоми билан намозни ўқиганидан кеч қолганлар ўзлари ўқиб оладилар, дейишган. Агар масжид бозорга ўхшаш ерларга ва йўл бўйига яқин бўлса, бундан мустасно.

Топ рейтинг www.uz Openstat