Ассалому алайкум! Кўпчилик иши юришмай қолса ўзлари ихлос қилган муллага иши юришиши учун ўқитишга боради. Шу нарса тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Иши юришмаган иши дам солдирувчига дам солдиргани эмас, балки қилаётган ишининг қаерида хатога йўл қўяётганини айтиб берадиган, шариат илмини биладиган инсоннинг хузурига бориш керак. Шариатни маҳкам ушлаган, адолатни маҳкам тутган, ўз касбини пухта бажарган ва бировнинг ҳаққига кўз олайтирмаган одам, ким бўлишидан қатъий назар тараққиётга эришади. Валлоҳу аълам!