Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикликдаги ҳалоллик

10:20 / 03.04.2014 | Shukrki insonman | 2315
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Авваламбор сайт учун админ жаноблари ва сиз муҳтарам Шайх Ҳазрарларига катта ташаккурлар айтаман. Савол шундан иборатки, амаким ва бир танишимиз мебел ишлаб чиқариш учун яхши ният бирла шерикчилик билан иш бошлашган эди. Ҳат-ҳужжат амакимнинг номларида, ўртанинг пули эса, шерикларининг қўлида эди. Аввал бошда, жойни ижарага олишди. Ижара муддати тугагач шериклари бизни Зангиотада еримиз бор, ўша ерга борайлик ижара ҳақи ҳам тўламаймиз, деди. Амаким майли инсофли-иймонли киши деб, рози бўлдилар. Жойга эга бўлишгач, шериклари ҳужжат мени номимга ўтказилса, осон бўлар экан, оилавий тадбиркорлик (унинг ўғли фирмада ишчи бўлиб ишларди) деб енгиллик яртилар экан деди. Амаким соддалик қилиб хўп дея рози бўлдилар. Сўнгра қиш келди. Иш мавсуми ўтгач пулдан муаммо бўла бошлади. Шерикнинг ўғли ғиди-ғиди гап чиқаза бошлади. Ҳозир баҳорга келиб шерик амакимни ишдан сиқиб чиқармоқчи. Амаким майли мен ишдан кетганим бўлсин, лекин мени пулимни беринглар, дедилар. Шериклари йўлғон ҳисоб-китоб қилиб, деярли 500 миллион сўмга яқин айланма пулни 90 миллион дея кўрсатиб амакимга 45 миллион атрофида пул тутқазиб, қолган пулни еб кетмоқчи. Амаким ҳисобга унча яхши эмаслар. Лекин отам , яъни амакимни акалари ва икки акам бу борада анча тажрибага эгалар. Улар хомчўт қилиб кўришса, айланма пул йўқорида айтганимдек катта миқдорда чиқаяпти. Ҳалиги амакимнинг шериклари, намозхон, кунда кунора Қуръон тиловат қилиб юрадиган "тақводор" киши. Бир кичик ўғли қори. Биз Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу авлодиданмиз деб мақнатиб юрувчи киши эди. Биз унга “Эй барака топгур, бу нотўғри ҳисоб, бундай бўлмайди, мана бундай бўлади, бу бировни ҳаққи десак”, у “Йўқ, мен жой бердим энди бу пуллар меники” деб ўжарлик қилаяпти. Биз “Эй инсон, ижара нари борса 3 миллион бўлади” десак, у ҳар хил баҳоналар топиб пулни еб кетмоқчи. Менинг ачинадиганим жамиятдаги "намозхон-тақводор"лар шундай бўлса биз кимдан ўрнак олайлик?! Илтимос маслахат беринг...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳисоб – китобни сизлар у билан қайтадан қилиб, ҳақни имкони борича талаб қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat