Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим мусулмон бўлмаса ҳам яшайверсам бўладими?

12:34 / 03.03.2014 | Madinabonu | 1207
Ҳозирда мен мусофир юртдаман. Савол мендан илтимос қилган бир аёлга тегишли. Бу аёл рус, ислом динини қабул қилганига 5 йилча бўлган. Саволи шундан иборатки, оила қурганида никоҳ ўқилмаган, яъни қонуний загс рўйхатидан ўтишган. “Никоҳ нелигини энди ўқиб билдим” деди. Энди никоҳ ўқитгани эри қарши экан. Эри рус, ислом динини тушунмайди. Лекин аёлига ислом динида юришига қаршилик хам қилмайди. Аёл “шариат бўйича яшамаяпман” деган гумонда. “Агар яна фарзандли бўлсам беникоҳ фарзанд кўрган бўламанми” деяпти. Ажрашишга қизи йўл қўймаётганини айтди, ўртада бир қиз фарзанд бор. Яна бу аёл “эрим мусулмон бўлмаса ҳам яшайверсам гуноҳкор бўламанми” деяпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрига вазиятни тушунтирсин. Муслима аёл мусулмон бўлмаган эри билан бир оилада яшашига рухсат йўқ. Оилани бузмасдан, эр ҳам мусулмон бўлиб бирга яшашларини йўлга қўйсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat