Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гилам пок бўладими

11:07 / 13.09.2019 | Абу Умар | 1781
Ассалому алайкум! Хонамдаги гиламга 10 ойлик синглим бавл қилиб қўйганди, укам хам 2 ёшлик пайтларида бавл қилган бўлиши мумкин, аниқ билмайман, лекин негадир кўнглим тўлмайди гиламни поклигига, шунинг учун яқинда гиламимни ўзим ювдим, порошок сепиб, пиёлада ишкалаб, ювдиму, лекин, 1 марта қуригандан кейин уйга опкириб тўшаб қўйдим, лекин хамма жойини яхшилаб ювдим, энди шу гилам пок хисобланадими, жойнамозсиз ёки оёғим жой намоздан чиқиб турса, шу гиламда, намозим дуруст бўладими? 2). Тиззам оғриб 2 кундан бери ташаххуд ўтиролмай қолдим, ўнг оёғимни тикка қилсам оёғим чидаб бўлмайдиган даражада оғриқ берди, шунинг учун икки сажда орасида ва ташаххудда ўнг оёғимни, ўнг тарафга, худди аёллардай қўйиб намоз ўқидим, 1 кун шундай намоз ўқидим, кейин, аёллар шунака ўтиришади, ман бундай ўтиришим дурустмас деб, ўнг оёғимни орқароққа қилиб намоз ўқидим. Шу ўқиган намозларим дурустми? Чунки шундай холатта, синглимга имомликка ўтиб намоз ўқидим. Оёғим яхши холатта қолдирган намозларни қазосини, шу холатта ўқисам бўладими ёки ўқимаганим яхшими? 3). Саволларни лотинча харфларда берсак бўладими? Чунки телефонда баъзи харфлар йўқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шубҳага борсангиз гиламнинг ўзида намоз ўқиманг.
2). Оёқ оғриганда қандай ўтириш қулай бўлса ўшандай ўтиришга рухсат берилган.
3). Фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat