Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рукудаги тизза ҳолати

16:40 / 16.02.2020 | Nosirov Samariddin | 2028

Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан ёнма-ён намоз ўқиётган эдим. Унинг рукудаги эгилишига эътибор берсам тиззасини озгина қатлаган ҳолда рукуга эгилди. Нега бундай қилдинг десам ман бир кучли уломодан сўрасам шундай қилиб эгиладилар рукуда. Бу чаласават домлаларинг нимани ҳам биларди деб жавоб бердилар деди. Узтозлар рукудаги ҳолатимиз қандай бўлиши керак ёки ҳақиқатан ҳам тизза озгина олдинга қатланган ҳолда бўлиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У одам масалани тўғри айтибди. Фақат эркакларни рукуъдаги ҳолати билан аёлларникини қориштириб қўйибди. Аёллар намозларида имкон қадар қимтиниб ўқишларига буюрилганлар. Шунинг учун рукуъга турганларида тиззаларини бироз букиб оладилар. Эркаклар эса текиз туришга бурилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридан бери барча саҳоба, тобеъин, табаъ тобеъинлар шунга амал қилиб келганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat