Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарс ёки намоз?

19:51 / 21.02.2014 | ILIM OLISH | 14618
Сизнинг халқга қилаётган хизматларингизни Аллоҳим муносиб тақдирласин. Мен сизга биринчи бор савол беришим, бу саволимга аниқроқ жавоб ололмаганим учун бераяпман. Бу саволим мен каби талабаларга асқотади, деган умиддаман. Ёзиш давомида хатоларим бўлса кечиринг. Саволим қуйдагича: Мен ҳозирда талабаман. Бизда дарс 11: 00 дан 18: 00 гача , айни қиш фаслида Аср ва Шом намозлари вақтига дарс вақти тўғри келади, шу вақтда нима қилишни билмайман, домлалар бунга рухсат беришмайди. Нима қилай маслаҳат беринг. Баъзида намоз ўқиб дарсга 5-10 минут кеч қоламан ва дарсга кирганимда домла “нега кеч қолдинг?” деб сўрайди, шунда мен тўғрисини айтайми? Айтмоқчи эдимки, болалар нотўғри тушунмайдими? Бераётган хар бир жавобингизни Аллоҳимнинг ўзи тўғрилигини таъминласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пешиннинг вақти заволдан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча, Асрники ўшандан қуёш ботгунча. Мазкур икки вақт ичида фақат фарзини бўлса ҳам намозни ўқиб олинади. Қорнингиз очса, озуқа ахтаргандек, намоз вақтида шароит ахтарасиз. Ўлимдан бошқанинг иложи бор. Нимага кеч қолдинг деса, узр чиқиб қолди, денг. Намоз ўқидим десангиз, муаммо чиқиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat